Конституция келажагимиз кафолати
Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан “Конституция – келажагимиз кафолати” шиори остида ҳуқуқий акция ўтказилди.
Тадбирда Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Шерзод Бахронов қатнашди.
Тадбирнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, акция доирасида аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди. Ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва ҳуқуқий билимларини синаш ва муносиб тақдирлаш мақсадида турли маданий чиқишлар ва концерт дастурлари ташкил этилди. Референдум ва янгиланаётган Конституция мазмун-мохияти буйича ёшлар ва экспертларнинг фикрлари тинланди.
[gallery-11334]
Ўзбек халқи кўп миллатли, бағрикенг ва меҳмондўст. Тадбирда корейс, тожик, турк, озарбайжон ва бошқа маданий марказлар фаоллари ўзларининг ажойиб саҳна кўринишлари билан кўтаринки руҳ бағишлади. Спорт усталари ўз саҳна кўринишлари билан иштирок этди.
– Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдоси ҳам ташкил этилди, – дейди Ногиронлар жамияти Бухоро вилояти раҳбари М. Негматов. – Бу эса Янги Ўзбекистонда барча шахсларнинг ҳуқуқлари тенг ҳимоя қилиниши ва кафолатланиши далилидир.
Тадбир сўнгида викториналарда фаол қатнашиб ғолибликни қўлга киритган ёшлар ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланди. Бундан ташқари, акция жараёнида аҳолининг мурожаатлари қабул қилинди. Сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, фуқароларни қизиқтирган 50 дан ортиқ саволларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА