8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Илк давлатлар пайдо бўлган даврларда давлат ва шахс ўртасидаги муносабатларда давлатнинг манфаати устун бўлиши муайян вақтгача мавжуд бўлган ва бу ўз навбатида аҳоли орасида норозиликни келтириб чиқарган.

Асрлар ўтиши билан инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини алоҳида қонунлар доирасида мустаҳкамлаш ва муҳофазалаш зарурати вужудга кела бошлаган. Шу тариқа асосий қонун сифатида Конституция пайдо бўла бошлаган. Энг дастлабки Конституция 1787 йилда ўрнатилган АҚШнинг Асосий қонуни ─ Конституцияси ҳисобланади.  

Конституция давлатнинг юзи, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг асосий кафолати ҳисобланади. Чунки, унда давлатнинг қонунчилик, ижро, суд ҳокимиятини ташкил этиш тартиби, халқ манфаати, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамиятнинг бошқа тузилмалари ва давлат ўртасидаги муносабатлар тамойиллари ва тартиби ўз ифодасини топади. Шунингдек, у халқнинг иродаси, руҳияти, маданияти ва ижтимоий онгини яққол намоён этади. Унда давлатнинг тарихий тараққиёт тажрибаси, миллий қадриятлар, халқнинг маънавий ва ахлоқий турмуш тарзи ўз аксини топади.  

Асосий қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ниҳоятда мураккаб жараён ҳисобланади. Сабаби у муайян давлат халқининг иродаси ва тафаккурини ўзида ифода этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш бир неча мураккаб босқичларни босиб ўтган. Юртимиз Конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ғояси мустақиллик эълон қилингунга қадар бўлган даврдаёқ мавжуд бўлган. Асосий қомусимизнинг муқаддимасида таъкидланганидан, у ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянган. Конституция лойиҳаси соҳа мутахассислари ва экспертларининг бир неча босқичли муҳокамасидан ўтгандан сўнг умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган. Дастлаб, Конституция лойиҳаси 1992-йил 26-сентабрда оммавий ахборот воситалари орқали умумхалқ муҳокамасига эълон қилинган. Шундан сўнг Конституция лойиҳаси қайта ишланиб 1992-йил 21-ноябрда иккинчи бор умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган ҳамда келиб тушган таклиф ва мулоҳазалар асосида лойиҳа янада такомиллаштирилган.  

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг ХИИ чақириқ ХИ сессиясида қабул қилинган. У муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.  

Конституция давлатнинг асосий қонуни бўлганлиги сабабли у ўзига хос тузилишга эга. Шу жиҳатдан дастлаб “Асосий принциплар”нинг яъни “Давлат суверенитети”, “Халқ ҳокимиятчилиги”, “Конституция ва қонуннинг устунлиги” ҳамда “Ташқи сиёсат” боблари орқали тегишли нормаларнинг мустаҳкамланиши жуда катта аҳамиятга эга.

Бу ерда давлат ҳокимиятининг ягона манбаи сифатида халқ майдонга чиқмоқда. Бундан ташқари, Конституцияда фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, қонуний ҳуқуқ ва эркинликларнинг дахлсизлиги, давлат ва фуқароларнинг бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари ўзаро боғлиқлиги, жамиятнинг иқтисодий негизлари, мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши ҳамда давлат ҳокимиятининг тузилиши каби муҳим масалалар белгиланган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Конституциямиз фахримиз ҳамда жамиятимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий кафолатидир.

Асал Жўраева, 
Тошкент давлат юридик университети 
“Маъмурий ва молия ҳуқуқи” кафедраси ўқитувчиси
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция ─ ҳар қандай давлатнинг юзи!