Конституция фаровонликка кафолат!
Мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий тадбир — “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳам барча оила аъзолари, фарзандлари билан бирга ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда пойтахтимиздаги 818-сон референдум участкасида овоз берди.
– Бугунга қадар амалдаги Конституцияга 16 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, парламент даражасида қабул қилинган бўлса, эндиликда янгиланаётган Бош қомусимиз бевосита фуқароларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилиб, халқимиз томонидан қабул қилинаётган, тўғридан-тўғри амалга киритиладиган биринчи ҳужжатга айланиб улгурди – дейди Иброҳим Абдураҳмонов.
Мени қувонтирган ҳолат шуки, янги қомусимиз учун бугунги сиёсий жараёнда таклифларнинг 70 фоизи мамлакат ёшлари томонидан тақдим қилинган.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА