Тарихдан маълумки, ҳар бир давлат ўзининг Бош қонунини ишлаб чиқади ва тасдиқланган қонун-қоидалар асосида мамлакатни бошқаради. Халқининг тинчлигини, ҳаётини, хавфсизлигини устувор этиб белгилайди. Шунинг учун ҳам қабул қилинаётган Бош қонунни “Етти ўлчаб бир кес”деган ҳикматга амал қилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, 1992 йил ўзининг тарихий Конституциясини қабул қилган. Табиийки, ўтган 31 йиллик даврда мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маънавий-маърифий соҳаларда улкан ютуқларга эришилди. Бугунги глобаллашув шароитида замон талабларига мос, суверен давлатимизни, кўп миллионлик халқимиз дахлсизлигини таъминлайдиган Қонунни такомиллаштириш, зарурий қўшимча ва ўзгартиришларни киритишни ҳаётнинг ўзи тақозо қилди. Шу тариқа конституциянинг янги лойиҳаси тайёрланиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди.

Ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида 200 мингдан кўпроқ таклифлар келиб тушди. Мавжуд 128 та моддаларга яна 27 та янгиси қўшилди ва уларнинг сони 155 тага етгани бунинг ёрқин мисолидир. Натижада, Конституциянинг лойиҳаси деярли 65 фоизга янгиланди. Фикримизча, янгиланаётган Конституцияни “2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиниши ҳам эътиборлидир. Амалдаги конституциямизнинг 1-моддасида “Ўзбекистон - суверен демократик республика”, деб белгиланган бўлса, янги лойиҳада “Ўзбекистон - бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” дея баён қилинмоқда.

Конституциядаги “Оила” бобида болалар ва ёшларга эътибор кучайтирилган. Айниқса, 79-модда ёш авлодни ўйлаб, унинг яшаши, турмуш тарзи, таълим ва тарбия олиши, соғлиги ва иш билан таъминланиши кафолатлари ижтимоий ҳимоя турлари билан бойитилган. Янги Қонун лойиҳасининг 50-, 51-, 52, 53- моддаларига муҳим ўзгартиришлар, янгиликлар киритилган. Ҳозирда “бепул умумий таълим олиш” белгиланган бўлса, эндиликда “бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олиш” кафолатланмоқда. Янгиланган конституциянинг 51- моддасида “Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олиш ҳуқуқига эга” каби ижтимоий ҳимояга йўналтирилган бандлар ўрин олган.

Қувонарлиси, янги Қонунда инсонга, унинг ижтимоий ҳимоясига эътибор ҳамда мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил этувчи ёшларимизнинг билимли ва яхши фазилатларга эга авлод бўлиб етишишини таъминлашга йўналтирилган қатор моддалар киритилган. Дарҳақиқат, ёшлар келажаги ҳақида қайғуриш, илм ва касб-ҳунар эгаси бўлишига қаратилган ҳаракат давлатнинг, миллатнинг эртасини таъминлашга хизмат қилишини ҳаёт ўзи исботлаган.

Янги Конституциянинг яна бир муҳим жиҳати: давлат халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга, унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, фуқароларнинг барча соҳалардаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилганлигидадир. Бу билан “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойили Конституциявий тамойил этиб тасдиқланмоқда. Ушбу тарихий, сиёсий тадбирга тайёргарлик арафасида институтимиз профессор-ўқитувчилари, ходимлар ва кўп минг кишилик талабалари Қонун лойиҳасини машғулотларда, ўқув-семинарлар, маънавий-маърифий тадбирларда чуқур ўрганмоқда, оммавий ахборот воситаларини кузатиб, қизғин муҳокама қилмоқда. 2023 йил 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда институтимиз устозу талабалари, юртимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қиладиган, давлатимиз ва халқимизнинг йўлчи юлдузи бўлиб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари йўл бошловчи – конституциямизни маъқуллаб овоз беради.

Қудратилло Ибайдуллаев,

Андижон давлат педагогика институти профессори в.б.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – давлатнинг, миллатнинг энг муҳим ҳужжатидир