Андижон давлат университетида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилган танловда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар, академик лицейлар ўқувчилари бош қомусимиз ҳақидаги билимларини синовдан ўтказди.  

Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 4 нафар йигит-қиз иштирок этган танловнинг вилоят босқичи очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимиз Бош қомусининг юртимиз тараққиёти, жамият ва фуқаролар ҳаёти, айниқса, ёшлар камолотидаги ўрни ҳамда аҳамияти муҳим эканлиги таъкидланди.  

Таништирув, конституцияга оид савол-жавоблар ҳамда эркин мавзу доирасидаги “Саҳна кўриниши” шартлари асосида ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Миржалол Қосимов ғолиб деб топилиб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

Ғолиб ва иштирокчилар партия вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция билимдонлари баҳси