Конгресс-холл халқаро форумга шай
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатобод туманидаги Наманган шаҳарчасида янги барпо этилган Конгресс-холл 17-18 сентябрь кунлари ўтказиладиган “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумига мезбонлик қилади.
Мазкур нуфузли анжуманда дунёнинг 200 дан зиёд давлати ҳамда 500 дан ортиқ халқаро ташкилот ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Нуфузли тадбирга юксак савияда тайёргарлик кўрилди. Конгресс-холл форум иштирокчиларини кутиб олишга ҳозир.
[gallery-25321]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА