Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимизда “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” бешинчи халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда.

Тадбир  иштирокчилари “Қодирия ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги “Қодирия ГЭС-3” да бўлишди.

 Иштирокчилар “Қодирия ГЭСлар каскади” тарихи билан боғлиқ ёрқин зарварақлар ҳамда умумий манзарани қамраб олган ихчам ва мўъжаз музейда бўлишди.

 –Қодирия ГЭСининг эски эксплуатация биноси ҳудудида жойлашган музейда бўлдик, – дейди Россия – Қирғизистон ривожланиш фонди вакили Нурлан Мамитов. – Унинг экспонатлари тарихий ва мазмун жиҳатдан ниҳоятда кенг қамровлидир. ГЭСнинг илк пойдеворидан тортиб то каскад ҳолатига келгунга қадар маъмурий ва муҳандислик бошқарувида заҳматли меҳнат фаолиятини олиб борган етук мутахассислар ҳаёти ва касбий тажрибаси, ГЭС ва Каскад эришган ютуқлар унда ўз аксини топган экан.  Меҳнати алоҳида эътироф этилган фидойи гидроэнергетиклар ҳақидаги маълумотлар мен учун қизиқ бўлди. Бизда ҳам бу каби эски ГЭСлар бир нечта бор, у ерда музей яратишни мўлжаллаб қўйдим.

 Албатта, 1933 йилдан буён иш жараёнида бўлган технологик қурилмалар тадбир иштирокчиларида ёрқин таассурот қолдирди.

  Халқаро анжуманда мамлакатимиз гидроэнергетика соҳасининг бош ташкилоти бўлган “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти вакиллари фаол иштирок этмоқда. Аслида ҳам улар инвестициявий  лойиҳалар асосида янги гидроэлектр станцияларини қуриш, узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган ГЭСларни замон талаблари асосида модернизация қилишда фаол қатнашмоқда.

 –Мазкур йирик гидроэнергетика форуми ва кўргазмаси Европа, Лотин Америкаси, Буюк Британия, Эрон, Грузия ва МДҲ давлатлари ҳамкорлигида энергетика соҳасини ривожлантириш, соҳа мутахассислари иштирокида асосий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида ўтказилмоқда, – дейди “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти раис ўринбосари  Бекзод Амирсаидов. – Биз янги ГЭСларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш орқали юртимизнинг энергетика салоҳиятини оширмоқдамиз.  Жорий йилда 16 лойиҳани амалга оширмоқчимиз, уларнинг қуввати  9903 МВт  бўлади. Умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошадиган маблағнинг бир қисми хорижий инвестициялар ҳисобидан қопланади. 

  Форумдан ўрин олган асосий маърузалар мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жорий ва кутилаётган истиқболларга бағишланади.  

 Конгресс доирасида соҳа мутахассислари иштирокида бир қатор давра суҳбатлари, семинарлар, брифинглар ташкил этилмоқда.

Сайёра Шоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конгресс иштирокчилари “Қодирия ГЭС-3” га борди