Конгода Эбола қурбонлари 82 нафарга етди
Конгода Эбола иситмасидан ҳалок бўлганлар 82 кишига етди, деб ёзган ТАСС.
Африканинг ушбу мамлакати Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги 24 соат ичида тасдиқланган шундай ҳолат 18 та кўпайди. Мазкур касаллик туфайли яна 71 фуқаро рўйхатга олиниб, ушбу кўрсаткич 452 тага етди. Инфекция юқтирганларнинг кўпчилиги аёллар.
Масъул идора бундай сезиларли ўсиш нафақат зараркунанда тарқалиши, балки тиббий гуруҳлар эпидемия маркази ҳисобланган Итури музофотининг бориш қийин ҳудудларига кириш имконини топгани билан ҳам боғламоқда. Масалан, илгари қуролли гуруҳлар Уганда билан чегарадош Маҳаги туманида тиббий амалиёт ўтказишга тўсқинлик қилган.
Конго Демократик Республикаси ва Уганда расмийлари 15 май куни янги Эбола эпидемияси бошланганини эълон қилди. Африка Иттифоқи маълумотида ҳозирги вазият 1976 йил вирус пайдо бўлгандан буён кузатилаётган энг оғир ҳолат эканига урғу берилган.
Г.Сатторова, ЎзА