Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги фармонига кўра, улуғ адиб номини абадийлаштириш, ўзига хос ижоди, сара асарларини оммалаштириш каби бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Қарор ижроси юзасидан юртимиздаги таълим муассасаларида, бир қатор ташкилотларда адабий-бадиий тадбирлар, семинарлар, учрашув ва давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент шаҳри, Учтепа туманида жойлашган 238- сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Кўнгилларда яшаётган адиб” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Умида Абдуазимова, Пўлат Худойберганов, Холиёр Сафаров, Санжар Турсунов, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси она тили ва адабиёт, ўзбек тили фани методисти Назира Маталипова, Учтепа тумани халқ таълими бўлими она тили ва адабиёти, ўзбек тили фани методисти Руслан Бўриев, мактаб директорлари, ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан шоир-ёзувчилар ўз нутқларида Ў.Ҳошимовнинг серқирра ижоди, мазмунли ҳаёт йўли, адиб билан боғлиқ хотиралари, асарлари ҳақида тўхталиб ўтиб, ўқувчиларга ўз китобларидан совғалар улашишди.

– Устоз Ўткир Ҳошимов асарларини шунчаки ўқиб бўлмайди. Бу асарлар шу қадар самимий, қалбдан ёзилганки, бевосита ўқувчини ўзига тортади. Асар қаҳрамонлари билан биргаликда севиниб қувонсангиз, улар азоб чекса, сиз ҳам биргаликда азобланасиз. Шунинг учун ҳам адибнинг ўлмас асарлари нафақат юртимизда, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг ўқилмоқда, эътироф этилмоқда, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими, шоира Умида Абдуазимова.

Тадбир давомида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ташаббуси билан шаҳардаги умумтаълим мактабларининг 5-11 синф ўқувчилари ўртасида Ўткир Ҳошимов асарлари юзасидан ўтказилган ижодий ишлар танловининг тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ўз ижод намуналарида адибнинг асарлари, уларнинг мазмун-моҳиятини акс эттирган энг яхши ижодий иш муаллифларига фахрий ёрлиғ, эсдалик совғалари, китоблар тўплами топширилди.

– Адибнинг “Дунёнинг ишлари” қиссасини ўқир эканмиз, бевосита ҳар бир китобхон ўз оналарини эслайди. Кўзларимизда ёш билан онанинг куюнчаклиги, беқиёс меҳри, фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр хилқат эканлигини англаймиз. Шунинг учун ҳам бу асар оналар ҳақидаги энг яхши асар дея эътироф этилган, – дейди Учтепа тумани 194- мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Мадинахон Ачилова.

Шаҳар мактабларидан ташриф буюришган иқтидорли ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари, рақслар гулдастаси томошабинларга маъқул келиб, шоир-ёзувчиларнинг адиб ҳақидаги қизиқарли маълумотлари, хотираларини томошабинлар диққат билан тингладилар.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган бу каби тадбирлар, учрашувлар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўнгилларда яшаётган адиб