“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан журналистлар ва блогерлар учун соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича пресс-тур ўтказилди.

Дастлаб “Ангрен кўмир кони” филиалида матбуот анжумани ташкил қилинди ва “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Қайд этилганидек, мамлакатимизда кўмир қазиб чиқариш кўрсаткичлари ва ҳажми ижтимоий соҳа ҳамда саноат тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиқиб, йил сайин ортмоқда. 

Илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда кўмир қатламларини баҳолаш ва бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда. Хусусан, 2024 йилда 8,4 миллион тонна кўмир қазиб чиқарилган бўлса, жорий йил 9 миллион тоннага етказилади. Жамиятда 11 та таркибий тузилма мавжуд бўлиб, улардан учтаси кўмир кони, қолганлари ёрдамчи корхоналар бўлиб, бугунда 6 минг нафарга яқин киши меҳнат қилмоқда. Кўмирнинг асосий қисми “Ангрен” ва “Апартак” конларида очиқ усулда қазиб олинади. 

Хусусан, “Ангрен” кони Ўзбекистондаги энг йирик ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланиб, бу ерда қаттиқ ёқилғи билан бирга қизғиш ва кулранг каолин, шунингдек, оҳактош ҳам қазиб олинмоқда. Кўмир конида темир йўл, автомобиль ва конвейер транспортидан фойдаланилади. Бу жараёнда кўмирдан ташқари соз тупроқ, оҳактош, қизғиш, кулранг ва иккиламчи каолинлар ҳамда норуда материаллари қазиб олинади. Ушбу фойдали қазилмаларни тўплаш, саралаш, бойитиш орқали қурилиш материаллари, керамика чиннисозлик соҳалари ишлаб чиқарувчиларига етказиб берилиш мумкин. 

Жумладан, ўтган йил “Ангрен” конидан 500 минг тоннадан ортиқ каолин истеъмолчиларга етказиб берилди. Сўнгги йилларда энергия ресурсларига талаб кучайиши муносабати билан жамиятда ҳам ёқилғи қазиб олиш ва етказиб бериш ҳажмлари оширилмоқда. Кўмирга мутаносиб равишда қазиб чиқарувчи корхоналар сони ҳам ортиб бормоқда. Аниқланган 17 та истиқболли конлар ва майдонлар тадбиркорларга берилиб, улар томонидан 2023 йилдан шу кунга қадар 1,1 миллион тоннадан (умумий қазиб чиқариш ҳажмининг 5,6 фоизи) кўмир қазиб чиқарилди.

Эътиборлиси 2023 йилга қадар кўмир маҳсулотлари фақат “Ўзбеккўмир” ва “Шарғункўмир” жамиятлари томонидан қазиб чиқарилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, тошкўмир асосан цемент ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлатилиб, аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланилмайди. Бундан ташқари, Ангрен кўмир ҳавзасидаги Нишбош кўмир конига инвесторлар жалб қилиниб, йилига 10 миллион тонна кўмир қазиб чиқариш ҳамда кўмирни бойитиш орқали республика истеъмолчиларига сифатли маҳсулотлар етказиб бериш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

Лойиҳа доирасида 2026 йилда йўл-йўлакай кўмир қазиб чиқариш бошланиб, 2028 йилда тўлиқ қувватда ишга туширилади. Натижада, республикада маҳаллий кўмирнинг эркин рақобат бозори яратилиб, кўмирга бўлган талабнинг қондирилиш чоралари кўрилмоқда. 

ОАВ вакиллари Ангрен конида кўмир устки қатламини очиш, кўмир қазиб олиш, саралаш ва истеъмолчиларга етказиш жараёни билан танишди. Журналистларни қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари жавоб берди. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўмир саноати: тажрибалар юқори натижа бермоқда