Колумбиядаги қамоқхонада ўнлаб маҳбуслар ҳалок бўлди
Колумбиядаги қамоқхоналардан бирида содир этилган тартибсизликлар оқибатида 49 нафар маҳбус ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланган.
"Лента.ру" нинг маҳаллий "Caracol Radio" радиоканали маълумотига асосланган хабарига кўра, ҳодиса 28 июнь – сешанбага ўтар кечаси Тулуа шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасида содир бўлган.
Хабарда қайд этилишича, ҳозирда 1 267 нафар маҳкум сақланаётган қамоқхонада содир этилган тартибсизлик сабаблари ўрганилмоқда. Мамлакат президенти Иван Дуке жиноят юзасидан тергов ўтказиш бўйича кўрсатма берган.