Колумбияда иш ҳафтаси қисқартирилмоқда
Колумбия президенти Иван Дуке ўтган жума куни иш ҳафтасини 48 соатдан 42 соатга қисқартириш тўғрисида қонунни имзолади ва матбуотда эълон қилди.
"Бугун ушбу ҳужжат билан Колумбия меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибаларга қўшилди, деб айтсак бўлади", - деди Дуке қонунни имзолагандан кейин.
Мазкур ҳужжат иш берувчига келгуси беш йил давомида босқичма-босқич иш кунини қисқартириб бориш вазифасини юклайди. Қонун кучга киргандан кейин икки йил ўтгач иш ҳафтаси бир соатга қисқаради, уч йил ўтгандан кейин яна бир соатга қисқаради. Тўртинчи йилдан бошлаб икки соатдан қисқаради ва иш вақти ҳафтасига 42 соатни ташкил этадиган бўлади.