Кўкдалада “Судлар боғи” ташкил қилинди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда кўчат экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бўта кўчатини экиш режалаштирилган, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш мўлжалланган.

Қашқадарё судьялари ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Кўкдала туманида “Судлар боғи” ташкил қилиниб, манзарали дарахтлар билан бирга мевали дарахтлардан олма, ўрик ва олча кўчатлари ўтқазилиб, томчилатиб суғориш тизими ёрдамида парвариши назорат олинди.

Кўчат ўтқазиш жараёнида вилоят суди раисининг ўринбосари Ўткир Мамадалиев ва Кўкдала тумани ҳокими Хўррам Жўраев ҳам иштирок этиб, хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшди.
Ўлмас Баротов,
ЎзА мухбири