Япония илғор технологиялар соҳасида яна бир муҳим қадам ташлади. Мамлакат космик қуёш электр станциясини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Pubity нашри хабар берди.

Лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, инсоният илк бор энергияни тўғридан-тўғри коинотдан олиш имкониятига эга бўлади. Бундай технология ер юзида қуёш нури етиб бормайдиган ҳудудларда ҳам барқарор энергия таъминотини йўлга қўйиш имконини беради.

Космик қуёш электр станцияси қуёш нурларини ер орбитасида тўплайди ва уларни микротўлқинли сигнал ёки лазерни узатиш орқали ерга етказади. Бу усул ҳавонинг булутли ёки туманли бўлишидан қатъи назар, доимий ва барқарор энергия манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин.

Япониянинг бу борадаги ёндашуви — энергия танқислиги, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси каби глобал муаммоларга инновацион ечим топишга қаратилган. Айни пайтда синовлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Муваффақиятли натижалар келажакда космик энергия инфратузилмасининг кенг жорий этилишига йўл очиши мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/c79-vX-fczM" title="Koinotdan kelayotgan quvvat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коинотдан келаётган қувват