Кўҳна ва боқий Бухоро рассомлар нигоҳида
“Бухоро пленер – 2022” тадбири халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил этилди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларидан ташкил топган бадиий ижодий жамоа Бухоро вилоятидаги диққатга сазовор масканлар суратини ранг тасвирда яратишади.
Рассомлар 9 кун давомида Бухородаги қадимий обидалар, археологик объектлар ва табиат манзараларини ўз асарларида акс эттиради. Хусусан, Арк қўрғони, Лаби Ҳовуз мажмуаси, Чор Минор мадрасаси ва Сомонийлар мақбараси каби тарихий обидалар билан бир қаторда Варахша чўли экотуристик маскани ҳам тасвирланади. Умумий ҳисобда 40 га яқин объектлар ранг тасвири яратилади. “Бухоро пленер – 2022” тадбири жорий йилнинг 28 майига қадар давом этади.




Зариф Комилов, ЎзА мухбири