Когонда ичимлик суви тизими янада яхшиланади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки” ва OPEK халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Бухоро вилояти Когон туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2025 йил давомида туманда мазкур халқаро молия институтлари иштирокида 2 та замонавий маҳалла маркази, 3 та мактабгача таълим ташкилоти ва 1 та умумтаълим мактаби янгидан барпо этилди. Шунингдек, мавжуд мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ёш авлод таълим-тарбияси учун муносиб шарт-шароитлар яратилди.
Шу билан бирга, лойиҳа доирасида туман аҳолисини тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла ва қишлоқларга ичимлик сувини узлуксиз етказиб бериш ишлари белгиланган талаблар асосида изчил амалга оширилмоқда.
[gallery-28196]
Хусусан, Наврўз маҳалласида 21 минг метр, Янги ҳаёт маҳалласида 28 минг метр, Беклар маҳалласида 12 минг метр, Мустақиллик маҳалласида 45 минг метр, Сараён маҳалласида 18 минг метр, Чолоки маҳалласида 25 минг метр, Когон маҳалласида эса 8 минг метр масофага сув тармоқлари тортилмоқда.
Умумий узунлиги 157 километрни ташкил этувчи мазкур тармоқларни барпо этиш ишлари пудратчи “Бакен қурилиш евро плюс” ҳамда “Когон қурилиш монтаж таъмир” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ушбу йирик лойиҳа яқин ойларда тўлиқ якунлангач, тумандаги ўнлаб хонадонлар тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминланиб, аҳоли турмуш даражаси янада яхшиланади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА