Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг тасарруфидаги туман ва шаҳар бўлимлари томонидан ҳудудларда ерлардан самарали фойдаланиш ва уларнинг талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик юзасидан кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Мазкур тадбирлар давомида аниқланган ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни белгиланган тартибда ўз ҳолатига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Когон туманининг “Ўба Чўли”, ҳамда “Хўжа Якшаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирларида ер қонунбузилиш ҳолатлари дрон ёрдамида аниқланди.  

“Ўба Чўли” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган назорат тадбири давомида фуқаро томонидан жами 3700 кв.метр ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз мазкур майдон девор тўсин билан ўраб олиниб, қурилиш ишлари бажарилганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолат юзасидан қонунбузилишини содир этган шахсларга қонунбузарликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, тегишли тартибда огоҳлантириш хати берилди.  

– Агентликнинг Когон тумани бўлими томонидан ер тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат тадбирлари амалга оширилмоқда, – дейди Кадастр агентлиги Когон тумани бўлими бошлиғи Шоҳруҳ Ашуров. – Аниқланган ҳолатлар бўйича ноқонуний қурилишлар бартараф қилинмаган тақдирда қонунбузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан 300 баробаригача жаримага тортилиб, ноқонуний қурилмани бартараф этиш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризаси киритилади ҳамда мажбурий тартибда бузиб ташланади.  

Маълумот учун: Кадастр агентлиги Когон тумани бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирларида жами 59 та ҳолатда 0,83 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида ўзбошимчалик билан эгалланган ерларнинг 27 таси ихтиёрий равишда бартараф этилган. 25 таси бўйича судларга даъво аризалари киритилган.  

Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда. Амалдаги қонунларга кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилмалар қуриб олиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини асло унутмаслик лозим.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Когон туманида ер назорати таъминланмоқда