Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган эзгу анъана – “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари Оролбўйида ҳам давом этмоқда.

Акция доирасидаги ишларга O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашлари ходимлари, депутатлик гуруҳи вакиллари, партия фаоллари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Яхши ният билан кўчат экиш, боғ-роғлар яратиш ота-боболардан келаётган яхши удумлардан, миллий қадриятлардан бири ҳисобланади. Дунё миқёсидаги глобал муаммога айланиб бораётган экологик вазиятда ерга ниҳол қадаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам ҳудудни яшил маконга айлантириш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишда партия вакиллари, депутатлар ҳам иштирок этмоқда.

– Агар ҳар бир фуқаро, овул ва маҳалла аҳли, ҳар бир корхона, муассаса, давлат ва нодавлат ташкилоти ходими ушбу эзгу ишга ҳисса қўшса, юртимизда яшил ҳудудлар майдони янада кенгайиб, экологик ҳолат янада яхшиланади, – дейди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари К.Артиқов. – Шундай экан, кўчат экиб боғ яратишга, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ҳар биримиз имкон борича ҳисса қўшишимиз даркор.

Акция доирасидаги хайрли ишлар давом этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчат экиш хайрли тадбирлари давом этмоқда