Кўчат экиш тадбирлари давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Хонқа тумани Ёш куч маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни самарали ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.
Тадбирда секторлар раҳбарлари, маҳалла вакиллари ва ёшлар иштирок этди. Лойиҳа давомида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар муҳокама этилди. Соҳа мутасаддилари томонидан узум кўчатларини экиш ва парваришлаш, қишки кўмиш жараёнлари юзасидан зарур тавсиялар берилди.
[gallery-20738]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА