«ББС» да хабар берилишича, Ҳиндистонда мактабларда коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш учун бир йилдан кўпроқ вақт машғулотлар бўлмаяпти.
Пандемия бошланганидан бери камбағал оилаларнинг фарзандлари деярли таълим олмаяпти, натижада билимсизлик даражаси ошмоқда. Лекин Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штатидаги бир чекка қишлоқда бошланғич мактаб ўқитувчиси Двипнараян Наик учун ҳеч нарса халақит бермади.
У қийинчиликларни имкониятга айлантирди. Очиқ ҳавода мактаб ташкил этди. Биноларнинг ташқи қисмини синф тахтаси, кўчадан эса синфхона сифатидан фойдаланмоқда.