Кобулдаги Россия элчихонаси олдида портлаш
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кираверишда содир этилган худкушлик ҳужуми натижасида дипломатик миссиянинг икки ходими халок бўлганини маълум қилди.
5 сентябрь куни “Reyter” агентлиги Афғонистон полицияси Мавлявий Собирга таяниб, Россиянинг Кобулдаги элчихонаси ёнида портлама содир бўлганини тасдиқлади.
Икки рус дипломатидан ташқари, портлама оқибатида Афғонистон фуқаролари ҳам вафот этган.
“RIA Novosti” агентлиги эса портлаш оқибатида камида ўн киши халок бўлгани ва саккиз кишининг касалхонага ётқазилгани хабарини берган.

“Дастлабки портлаш россиялик дипломат виза олиш учун ариза берувчиларнинг исмини аниқлаш учун бинода навбатда турган одамлар олдига чиққанида содир бўлган”, дейилади хабарда.
Айни пайтда Россия элчихонасига олиб борувчи йўллар ўраб олинган.
Россия элчихонаси 2021 йил август ойида ҳукумат алмашгандан кейин ҳам фаолият кўрсатаётган эди.
Аброр ХОН