Кобулдаги портлашда журналист ҳалок бўлди
Кобул аэропорти ҳудудида уюштирилган теракт қурбонлари орасида маҳаллий Raha Press ахборот агентлиги журналисти Алириза Аҳмади ҳам бўлган.
"Raha агентлигининг ёш журналисти ва мамлакат оммавий ахборот воситалари соҳаси фаолларидан бири Алириза Аҳмади кеча Кобул аэропортида уюштирилган қўпорувчилик натижасида ҳалок бўлди", - деб маълум қилди агентлик.
Хабарда таъкидланишича, Аҳмади портлаш пайтида аэропортда бўлган, чунки у толиблар томонидан журналистлар таъқиб қилинишидан қўрқиб, мамлакатни тарк этмоқчи бўлган.