Бухоро вилоятида фаолият юритаётган “BCT Cluster” пахта-тўқимачилик кластери Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўз савдо мажмуасини очди.

“BCT Cluster” кластери пахта етиштиришдан тортиб, толани чуқур қайта ишлашгача бўлган барча “саноат занжири”ни тўлиқ боғлаган улкан ишлаб чиқариш салоҳиятига эга. Бугунги кунда кластер таркибидаги “Bukhara Cotton Textile” корхонаси 8 минг 450 тонна калава ип, 15 миллион погон метр деним жинси мато, 12,5 миллион дона “Деним классик” ва “Деним стрейч” шимлари ишлаб чиқариш қувватига эга.  

– Кластер томонидан Ўзбекистонда биринчи миллий жинси бренди – «B Jeans» яратилгани бизнинг катта ютуғимиз бўлди, – дейди “BCT Cluster” пахта-тўқимачилик кластери раҳбари, сенатор Муртазо Раҳматов. – Харидорларга ушбу ёрлиқ остидаги жинси либосларини етказиб бериш мақсадида 2020 йилда Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида кластер савдо тармоқлари ишга туширилди. Умуман олганда, кластер жамоамиз ўз олдига республика бўйича 50 та ана шундай савдо дўконлари очишни мақсад қилган. Хусусан, яқин кунларда Андижон ва Фарғонада ана шундай фирма дўконлари ишга туширилиши кутилмоқда.  

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг чет эл давлатларидаги элчихоналари кўмагида хорижий давлатларда 100 та савдо нуқтасини ишга тушириш режалаштирилган. Кирғизистон (Ўш шаҳри)даги савдо мажмуамиз улар орасида биринчиси бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, чет эллардаги савдо тармоқлари орқали йилига ўртача 75-80 миллион евро миқдорида валюта тушумига эришилиши мумкин.  

Юз фоиз табиий бўлган «B Jeans» миллий бренди остидаги кийим-кечакларга ташқи бозорларда талаб катта. Шу боис, хорижий давлатларда 100 та савдо нуқтасини ишга тушириш режалаштирилган.  

Ўш шаҳридаги савдо мажмуаси биринчиси бўлди. Келгусида Европа давлатлари, Болтиқбўйи республикалари, Япония ва АҚШда ҳам шундай савдо тармоқлари фаолияти йўлга қўйилади.  

А.МУСАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кластернинг хориждаги илк савдо мажмуаси иш бошлади