Навоий вилоятида хизмат сафарида бўлган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳаитов Навбаҳор туманидаги деҳқон ва томорқачилар билан учрашди. Мисол учун, “Туркистон агро томорқа хизмати” МЧЖ фаолияти билан танишиб, тадбиркор ташкил этган замонавий иссиқхона ва унда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларини кўздан кечирди.

 Ушбу корхона негизида 2021 йилда 12 та йўналиш бўйича томорқачилик кластери ташкил этиш кўзда тутилган. Бунинг учун талаб талаб этиладиган молиявий ресурсларни кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағларидан имтиёзли кредит сифатида ажратиб беришга келишиб олинди.

Бундан ташқари “Янгийўл” маҳалласида яшовчи Баҳодир Жўраевнинг 13 сотихдаги томорқасидаги ўсимликлар парвариши борасида маслаҳатлашилди. 2 сотих иссиқхонада бодрнг ва кўкатлар етиштирилмоқда. Шунингдек, 4 бош қорамол, 21 парранда, 8 қуён ва 21 қути асалари парваришланаётгани оила фаровонлигини оширишда қўл келмоқда. Ушбу маҳалладаги Камол Каримов ҳам 8 сотихдан унумли фойдаланмоқда. 1,5 сотихли иссиқхонада картошка, 0,5 сотихли иссиқхонада сабзавот кўчатлари экилгани бунинг ёрқин исботидир. 10 бош қўй, 51 парранда, 12 қути асалари оиласи эса даромадга даромад қўшмоқда.

Ушбу хонадонларда ўтказилган кўргазмали семинарда ҳар бир хонадонда тўқсонбости экинларини экиш, енгил конструкцияли ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, парранда, қуён, асалари боқишни йўлга қўйиш борасида таклифлар берилди.

Қайд этиш керакки, “Янгийўл” маҳалласида 873 нафар деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари ихтиёрида 87,4 гектар экин майдони бор. Маҳалладаги 67 та иссиқхонада лимон, пoмидор, бодринг, кўкатлар ва тўқсонбости сабзавот экинлари етиштирилмоқда. Маҳалла “Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавотчиликка ихтисослашган.

Мазкур туманда аҳоли гавжум жойларда “Дала дўконлари”ни қуриш, “Намунали маҳалла”, “Намунали Томорқа хизмати” МЧЖ, “Намунали қишлоқ хўжалиги кооперативи” ташкил этиш ҳамда сув таъминоти оғир аҳоли хонадонларида артезиан қудуқларини қазиш ишлари ҳам қизғин бормоқда.

Кармана туманида ҳам аҳоли томорқаларида саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинлари экилиши, намунали маҳаллалар, намунали “Томорқа хизмати” МЧЖлар ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилиши, дала дўконлари ва музлаткичли омборхоналар қуриш ишлари жадаллашмоқда. Жумладан, тумандаги “Кармана томорқа хизмати 2” МЧЖ иссиқхона ва аҳоли хонадонлари учун сабзавот экинлари, кўчатлари, тўқсонбости экинлари учун сабзи, пиёз, карам ва ҳар хил турдаги кўкат уруғлари, мевали дарахт кўчатлари етказиб бермоқда.

“Кармана томорқа хизмати 2” келгусида томорқа кластерига айлантирилади ва 12 та йўналишдаги тармоқларда фаолияти ташкил этилади. Келгусида тадбиркор аҳолига хизмат кўрсатиш салмоғини янада кенгайтириш ва моддий техник базасини ривожлантириш мақсадида 3000 миллион сўм имтиёзли кредитга эҳтиёжи бор эди. Албатта, кенгаш ҳузуридаги жамғарма бу борада тадбиркорни яқиндан қўллаб-қувватлайди.

Туманнинг “Уйрот” намунали маҳалласида яшовчи Элмурод Кенжаев 8 сотихда деҳқончилик қилади. Шундан 2 сотих иссиқхонада банан, лимон, мандарин, гул кўчатлари ҳар хил турдаги кўкатлар етиштирмоқда. Хонадонда  8 та қўй, 6 бош қорамол, 50 та товуқ парваришланади, ҳар хил мевали ва манзарали кўчатлар етиштирмоқда. Ушбу маҳаллада ҳам малакали, уста деҳқонлар кўпчиликни ташкил этади.

Айни вақтда “Уйрот” маҳалласида 1006 нафар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ихтиёрида 51 гектар экин майдони бор. Ушбу маҳалла “Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойили асосида чорвачиликка ихтисослашган бўлсада, 24 гектар ерда 37 иссиқхона барпо этилган. Унда лимон, помидор, бодринг, кўкатлар ва тўқсонбости сабзавот экинлари етиштирилмоқда. 200 тадан ортиқ хонадонда икки-уч мартадан ҳосил олинаётган бўлса, 590 ортиқ хонадонда чорва моллари боқилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кластерлар ўн икки йўналишда хизмат кўрсатади