Дастлаб, пахта-тўқимачилик кластерлари ишга туширилгандан кейин яхши натижаларга эришила бошлангач, эндиликда ушбу тажриба мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва ғаллачиликка ҳам татбиқ қилинмоқда.

Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида амалиётга жорий қилинаётган кластер тизими соҳанинг бозор иқтисодиёти тамойилларига ўтиш жараёнини тезлаштириш, чекка ҳудудларга саноатни олиб кириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. 

Дастлаб, пахта-тўқимачилик кластерлари ишга туширилгандан кейин яхши натижаларга эришила бошлангач, эндиликда ушбу тажриба мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва ғаллачиликка ҳам татбиқ қилинмоқда. Хусусан, 2019 йилги мавсумда пахта ҳосилининг 73 фоизи мамлакатимизда фаолият юритаётган 73 та пахта-тўқимачилик кластери ҳиссасига тўғри келди. Ўртача ҳосилдорлик кластер бўлмаган ерлардагига нисбатан 4,1 центнерга юқори бўлиб, қўшимча 428 минг тонна саноатбоп пахта хомашёси олинди. Муҳими, кластер жорий қилинган 40 та туманда охирги 40 йил ичида илк бор қишлоқ хўжалиги техникалари янгиланиб, охирги 10 йилдаги энг юқори ҳосилдорликка эришилди.

Президентимизнинг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йил ҳосилидан давлатга пахта хомашёси сотиш давлат буюртмасини ва пахта хомашёси нархини белгилаш амалиёти бекор қилинди. Республикада ишлаб чиқарилган пахта толаси учун биржада бошланғич нархни шакллантиришдаги амалда қўлланилаётган 10 фоиз чегирма бекор қилинди. Шунингдек, қарорда пахта хомашёси етиштирувчи фермерларга қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил ҳосили учун зарур бўлган, ҳудудларга мос сертификатланган уруғлик билан ўз вақтида таъминлаш вазифаси “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги уруғчилик цехлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан етказиб берилиши алоҳида белгиланган.

Ушбу саъй-ҳаракатларга қўшимча равишда жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб пахта хомашёсини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга кредит беришнинг янги механизми жорий этила бошланди. Тижорат банклари пахта териш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш учун 12 ойгача бўлган муддатга пахта сотиб олиш учун кредитлар беради. Имтиёзли кредитлардан фойдаланиш ва маблағларнинг эркин тақсимланмагани пахта етиштириш ҳажмининг 15-20 фоизга пасайишига олиб келди.

Албатта, бундай ташаббус кластер вакиллари, фермерларнинг иқтисодий қизиқишини орттириб, соҳада янада фаол иш олиб боришга замин яратади. Қишлоқ хўжалигида харажатлар таркиби фан ва уруғчилик каби соҳаларга йўналтирилган ҳолда диверсификация қилинадиган бўлди. Ҳудудларда фермерлар томонидан авваллари пахтани давлатга шартнома асосида топшириш борасида тизимли ишлар қилинган бўлса ҳам, иқтисодиётни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини юксалтиришда уларнинг иштироки сезиларли эмасди. Шунингдек, ишчиларга муносиб ҳақ тўлаш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий масалаларни ҳал қилишдаги фаоллиги бугунги талабга жавоб бермаяпти, деб ўйлайман. 

Пахта-тўқимачиликда энг машаққатли ва серхаражат иш хомашё етиштириш ҳисобланади. Асосий даромади уни қайта ишлаб, сотганда кўрилади. Шунинг учун кластер усулида олинган фойда фақатгина қайта ишловчилар ўртасида эмас, балки пахта етиштирувчи деҳқонлар ўртасида ҳам тенг тақсимлаш тамойили асосида бажарилади. 

Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 6 мартдаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2020 йил ҳосилидан давлатга ғалла сотиш буюртмаси ҳам 25 фоизга камайтирилди. 2021 йил ҳосилидан давлатга ғалла сотиш буюртмаси 100 фоизга бекор қилиниши белгиланди.

Бундай дадил қадамнинг тагида кўп йиллардан бери пахта ва ғалла етиштириб, давлатга сотиб косаси оқармай келаётган 25 мингдан ортиқ фермернинг оғир ва машаққатли меҳнатидан манфаатдор бўлиши ётибди. Давлатга ғалла сотиш буюртмасининг 25 фоизга камайтирилгани эса 755 минг тонна ғаллани давлат томонидан белгиланган харид нархида давлатга сотмасдан, уни бозор баҳосида сотиш 100 мингга яқин қишлоқ аҳолисининг моддий манфаатдорлиги оширилишига имконият яратади, деганидир. 

Соҳада замонавий ресурс тежайдиган технологияларнинг жорий этилиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ер, сув ва моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш, етиштирилган хомашёни қайта ишлаган ҳолда тайёр маҳсулот кўринишида истеъмолчига етказиб бериш имконини бермоқда. 

Қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификация қилиш орқали бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил олиш, паррандачилик, чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқага бўлган талабини қондириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқтисодий манфаатдорлигини оширишга эришилади. Хусусан, ғаллачилик кластери ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)нинг замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, бошоқли дон етиштириш ёки уни шартнома асосида сотиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорга етказиб беришни таъминлайди.

Шу жиҳатдан пахта-тўқимачилик кластерлари пахта етиштиришдан тортиб толани чуқур қайта ишлашгача бўлган беш босқичли жараён занжирига бирлашган саноат мажмуидир. Яъни, биринчи босқичда пахта хомашёси етиштирилса, иккинчи босқичда пахта ва чигитни дастлабки қайта ишлаш, учинчи босқичда калава ип ишлаб чиқариш, тўртинчи босқичда мато тўқиш, бешинчи босқичда эса тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби узвийлик таъминланиши ўта муҳим.

Айни пайтда далаларда баҳорги юмушлар муҳим паллага кирди. Вилоятларга йўлимиз тушса, далаларни янги мавсумга тайёрлаш ишлари қизғин олиб борилаётганининг гувоҳи бўламиз. Бу бежизга эмас, албатта. Ерга ўз вақтида сифатли ишлов бериш эртанги ҳосилнинг, мўл-кўлчиликнинг муҳим омили эканини яхши англаган миришкорларимиз агротехника тадбирларини уюшқоқлик билан бажармоқда. 

Ҳусан ҒИЁСОВ,
Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 
кенгаши етакчи мутахассиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кластерлар муаммоларни ҳал этади