Мамлакатимизда “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида ўтказилаётган китобхонлик ҳафталиги доирасида Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг янги чоп этилган 1 минг 500 дона китоби топширилди.

“Китобни қадрлаш ва мутолаа йили”, деб эълон қилинган воҳада китобхонлик ҳафталиги кунлари доирасида аксарият туман ҳокимлари зиё масканларига қуруқ қўл билан келмади. Жумладан, Ангор тумани ҳокимлиги туман ахборот-кутубхона марказига 1 минг 200, Бойсун тумани ҳокимлиги 600, Узун, Жарқўрғон, Термиз туманлари ва Термиз шаҳар ҳокимликлари 500 донадан, Қизириқ тумани 300, Олтинсой тумани 200 ва Шеробод тумани ҳокимлиги юз дона турли китоблар тўпламларини туҳфа қилди. 

Очиқ эшиклар кунлари, машҳур ёзувчи ва шоирлар, жадидлар ҳаётига бағишланган учрашув ва давра суҳбатлари, янги китоблар тақдимотлари, воҳа ижодкорлари билан учрашувлар, семинар, “Диктантлар танлови”, “Заковат” интеллектуал ўйинлари каби қизиқарли тадбирлар билан ўтаётган ҳафталик китобнинг инсон учун энг яқин дўст эканини кенг намоён этди. Ҳудудлардаги аксарият ҳокимларнинг кутубхонага меҳрини оширди. Китобсеварлар сафини кенгайтиришга, китоб мутолаасининг завқу шавқини туйишга ундади. Китобхонларнинг ўзаро мулоқот майдонига айланиб, китобхонлик маданиятини улуғлашга даъват этди.

Ҳафталикнинг илк кунлари Сурхондарё вилояти махсус кўзи ожизлар кутубхонасида ўтказилган тадбирда 75 ёшдаги Йўлдош бобо Соатов билан танишиб қолдик. Суҳбатдошимиз китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ўқиган асарлари қаҳрамонларининг ибратли ҳаётлари ва ҳаёт синовларини енгишида китобнинг ўрни хусусида ҳаяжон аралаш гурунг берди.

– Брайль алфавитида чоп этилган асарларни ўқийман, – дейди Йўлдош Соатов. – Китоб билан сирлашаётганимда болалигимда шу алфавитни ўрганганимдан қувониб яшайман. Яқинда Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романини ўқиб чиқдим. Жуда таъсирландим. Кўп кунлар ўзимни асар қаҳрамонлари билан бирга яшаётгандек ҳис этдим. Китоб ўқиш керак. У ҳаётни, қийинчиликларни енгишни ўргатади. Ширин турмуш сари етаклайди. 

Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Термиз шаҳридаги Каттабоғ маҳалласида яшайдиган Раҳматулло Муртозаев билан суҳбатимиз ҳам китоб мутолааси ҳақида кечди. Ўқиган асарлари ва болалик йилларини эслади, яхши гурунглар берди. Гап-сўзлари равон, фикрлари теранлигидан суҳбатимиз роса қизиди. 

– Ёшим 65 да, – дейди Раҳматулло Муртозаев. –Термизга кўчиб келганимизга 25 йил бўлиб қолди. Ёшлигимда қўлимга пул тутқазиб, бозорга чиқиб кел, дейишса китоб сотиб олиб келардим. Болаликдан китобга меҳр қўйиб, ўсдим. Тарихий, саргузашт асар, айниқса, менинг жону дилим. Иш юзасидан Термизга кўчиб келгандан кейин шу кутубхонанинг эски биносини топиб олдим. Бўш вақтим бўлди дегунча, бориб китоб ўқирдим. Лекин, у ерда ҳозиргидек шароит йўқ эди. Бу кутубхона очилиши билан умримнинг бир қисми шу ерда ўта бошлади. Китобларини ўқиб бўлиб, яқинда раҳбари қабулига кирдим. Мен барча китобларингизни мутолаа қилиб бўлдим. Энди бошқа китоблар топиб берингизлар, дедим. Бу таклифимни қўллаб-қувватлаб, янги китоблар билан таъминлай бошлади. Ҳозир шу асарларни ўқияпман. 

– Онда-сонда бўлса-да, айрим катта-кичик раҳбарлардан, ёшлардан “босма нашрлар – китоб, газета ва журналнинг вақти ўтди. Ҳозир ҳамма электрон китобларни ўқимоқда. Янгиликлар билан ҳам ижтимоий тармоқ орқали танишмоқда”, деган фикрларни айтиб қолади.

– Йўқ, бу тўғри сўз эмас, – дея суҳбатимизни давом эттиради Йўлдош ака. – Мен шу кутубхонага тез-тез келиб тураман. Эрталабдан кутубхона ёшлар, ўрта ёшли китобхонлар ва мендан ҳам кекса отахону онахонлар билан гавжум бўлади. Ўқув залларида бўш стулни кўрмайсиз. Уйга олиб кетиб ўқийдиганлари қанча? Босма китоб инсоннинг билимини оширади. Уни мушоҳада юритишга ундайди. Электрон асарлар, ижтимоий тармоқлар барибир босма нашрлар ўрнини босолмайди. 

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг воҳадаги отахон зиё масканига совға қилган китобларини топшириш маросимида бир гуруҳ энг яхши китобхон ахборот-кутубхона марказининг совғалари билан ҳам тақдирланди. Энг яхши китобхон сифатида эътироф этилган нуронийлар, ўрта ёшдаги китобхонлар ва йигит-қизлар сафида олти ёшдаги Азиз Илҳомов ҳам бор эди. Жажжи китобхонга совғани топширар экан, Президентимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудираси, сенатор Дилбар Сувонова уни саволга тутди. 

– Айтингчи, нега китоб ўқийсиз? 

– Ақлли бўлиш учун ўқийман, – дея лўнда жавоб берди Азизжон.

Вилоятда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилишга қаратилган ҳафталик соғлом фикр ва юксак маънавиятли кўплаб ёш ҳамда кекса китобсеварларни кашф этаётгани билан ҳам қизиқарли, завқли ўтмоқда. Бу воҳада китоб мутолаасига меҳр қўяётган инсонлар сафи кенгайиб бораётгани ва жамиятда китобхонлик маданиятининг янги босқичда ривожланаётганига яққол далилдир. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобхонлик завқи