Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Республика болалар кутубхонаси ҳамда Халқ таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган китобхонлик кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар кутубхонаси томонидан Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўқувчилар орасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, мутолаа маданиятини ошириш юзасидан бир қатор тадбирлар, ижодий мулоқотлар, китобхонлик байрамлари ўтказилмоқда. Бугунги кунда халқ таълими тизимида 10 минг 98 та кутубхона муассасаси мавжуд. Юртимизда Республика болалар кутубхонаси, вилоят болалар кутубхоналари, мактаб кутубхоналарига 5 миллион 328 минг нафардан ортиқ ўқувчи аъзодир. Мазкур зиё масканларида 15 миллиондан ортиқ китоб сақланмоқда. Айни пайтда китоб фондини бойитиш мақсадида муттасил тарзда янги бадиий-маърифий адабиётларни харид қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

[gallery-8939]

Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида таълим масканларида «Китоб тақдимоти», «Адабиёт кунлари», «Китобим-офтобим» номли маърифий тадбирлар, «Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилоти» хайрия тадбири доимий ўтказилмоқда. Шу билан бирга, «Бир фарзандга - уч китоб», «Энг яхши китобхон ўқувчи», «Китобхон мактаб» каби маърифий лойиҳалар мутолаа маданиятини оширишда алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. «Китобхонлик фестивали», «Китобхонлик ҳафталиги» каби тадбирлар мактабларда китобхонлик муҳитини янада ривожлантириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг кўзга кўринган адиб ва шоирлари иштирокида доимий мулоқотларнинг ўтказилаётгани болаларнинг миллий адабиётимизга бўлган меҳрини тобора орттиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Айтиш жоизки, бугунги кунда жами 12 та вилоят кутубхонаси ва 41 та мактаб кутубхонасида «Рақамли кутубхона» тизими амалиётга жорий этилган.

Шунингдек, Республика болалар кутубхонаси томонидан 160 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг юксак намуналари аудиокитоб ҳолига келтирилди. Ушбу аудиокитоблар кутубхонанинг www.kitob.uz сайтига жойлаб борилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар кутубхонаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ёзги таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида «Йил ҳикояси», «Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири», «Энг истеъдодли ёш китобхон», «Мустақиллик мадҳи - болалар ижодида» каби мавзуларда 10 та кўрик-танлов ташкил этилди. Мазкур танловлар орқали 100 минг нафарга яқин ўқувчи қамраб олинди.

Ёзувчилар уюшмасининг анжуманлар залида бўлиб ўтган тантанали тадбирда ушбу танловлар ғолиб ва совриндорлари муносиб тарзда тақдирланди.

Назокат Усмонова, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобхонлик кўрик-танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланди