Юртимизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 21 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди.

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилояти ахборот кутубхона марказида бўлиб ўтган “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими аввалида тадбир иштирокчилари марказ ҳовлисида ташкил этилган “Очиқ осмон остидаги кутубхона” – турли китобхонлик кўргазмаларини томоша қилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар эса китобнинг инсон қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларда меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришдаги ўрни ҳақида тўхталиб, китоб ўқиган кишининг маънавияти юксалиб, дунёқараши кенгайиб бораверади, дея алоҳида таъкидлади. 

[gallery-22942]

Ҳафталик доирасида кутубхонада ёш авлоднинг маънавий ҳамда интеллектуал салоҳиятини кучайтиришда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар белгиланган.

 Жумладан, бадиий асарлар асосида суратга олинган “Китоб ва кино”, турли савол-жавоблар ва интеллектуал ўйинлар, “Амир Темур ворислари”, “Заковатли ёшлар юрт таянчи” номли беллашувлар, “Мозийдан сўзлаган Қодирий” мавзусида адабий-бадиий кеча ва Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари, “Китобхон оналар – фаровон оила таянчи” мавзусида “Китобхон оналар” клуби аъзолари иштирокида янги китоблар тақдимоти, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишланган “Меҳр қолур, муҳаббат қолур” номли мусиқий адабий кеча ҳамда навоийлик ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган. 

– Мен мазкур кутубхонанинг доимий аъзосиман, шунинг учун тез-тез келиб тураман. Бу ерда китобхонлар учун барча шароитлар яратилган. – дейди Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактаби ўқувчиси Эъзоза Фармонова. – Мактабимиз кутубхонасидан йўқ китобларни шу ердан топаман. Бунда менга йўналишлар бўйича кутубхоначи опаларим ёрдам беради. Мен ҳам бу йилги “Китобхонлик ҳафталиги”да иштирок этмоқдаман. Албатта, ҳафталик доирасида янги нашрдан чиққан китоблар билан танишамиз. Уларни мутолаа қиламиз

Мазкур ҳафталик жорий йилнинг 27 апрель кунигача давом этади. 

А.Бўриев, С.Аслонов, ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Китобхонлик ҳафталиги” бошланди