Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан талабалар ўртасида “Китобхон талаба” танлови ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад,  ёшлар ўртасида китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг адабий савияларини юксалтириш, ижодий салоҳиятларини қўллаб-қувватлаш ва уларни мустақил фикрлашга йўналтиришдан иборат эди. “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ўтказилган ушбу танловда қорақалпоқ филологияси ва журналистикаси, саноат технологияси ва физика факултетларининг иқтидорли ва китобхон талаба-ёшлари фаол иштирок этишди.  

Талабаларнинг билим ва салоҳиятларини ҳар томонлама синовдан ўтказиш мақсадида танлов уч босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда иштирокчилар ўзларини таништириб, ижодий чиқишлар билан ўзларига хос фикрлаш доирасини намойиш этишди. Иккинчи босқичда ўзбек,  қорақалпоқ ҳамда жаҳон тилларидаги машҳур бадиий асарлардан тузилган тест саволларига жавоб бериш орқали уларнинг адабий билим даражаси баҳоланди. Учинчи босқич эса мустақил мавзуларда фикр юритиш, танқидий-таҳлилий ёндашувни намоён этишга қаратилди.

Танлов ғолиблари университет ректорати томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Китобхон талаба” танлови ўтказилди