“Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" олдидан Гулистон туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан Гулистон туман йўллардан фойдаланиш корхонаси ходимлари иштирокида "Китобхон давлат хизматчиси" кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда корхонанинг ишчи-хизматчилари китобга бирдек иштиёқманд эканликларини исботлашди. Айниқса, кўрик-танлов ҳайъати– Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгаши раиси Шоҳрух Шамсиддинов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Норинисо Қосимова ва вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Жарбековаларга ғолибни аниқлаш қийин кечди.

Ўтказилган кўрик-танловда китоб, муаллиф ва асар қаҳрамонлари ҳақида берилган саволларга жавоблардан ҳам маълум бўлдики, мутолаа учун шароит, вақт шарт эмас экан, қунт ва қизиқиш бўлса бас.

Ниҳоят, 1-ўрин иқтисодиёт ва бухгалтерия ҳисоби шуъбаси етакчи мутахассиси Воҳиджон Маҳаматов, 2-ўрин инсон ресурслари бўйича инспектор Раҳима Карвонова, 3-ўрин ҳаракат хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси Ўразали Абдазимовга насиб этди.

Кўрик-танловнинг “Энг яхши китобхон” номинациялари бўйича Бунёд Тўйчиев, Акмал Саидазимов, Элёр Усмонов Абдулла Раҳмонов, Искандар Асроров, Умиджон Абдуллаев ва Худойберди Раҳмоновлар муносиб топилиб, уларга танлов ташаббускорларининг совғалари ва фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Китобхон давлат хизматчиси” танлови