Китоб – бебаҳо мўъжиза, билим сандиғи, тамаддун хазинаси бўлиб, уни ҳар қанча эъзозласак, арзийди. Инсоният учун энг қадимий, барча замон ва маконда ўта мукаммал яратилган ахборот узатувчи восита ҳам китобдир.

Наманганда Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида “Китобсевар миллат” умуммиллий ғояси асосида ташкил этилган китоб ярмаркаси айни шу эзгу мақсадга қаратилди.

Тадбирнинг очилишида вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, мактабгача ва мактаб таълими, ёшлар ишлари, спорт бошқармалари мутасаддилари, олий ўқув юртлари, техникумлар, умумтаълим мактаблари раҳбарлари, ота-оналар, зиёлилар, китоб шайдолари ҳозир бўлди.

Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров, “Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамияти Наманган ҳудудий филиали раҳбари, фахрий журналист Раҳимжон Ирисов мамлакатимизда китоб ва китоб мутолаасини кенг оммалаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, бугунги  кунда ёш авлод ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш нечоғлик заруриятга айланганлигини таъкидлади.

“Ўздавкитобсавдотаъминоти” корхонаси ташаббуси билан ўтказилган ушбу маънавий-маърифий кўргазмали-семинар шаклидаги тадбирда йирик нашриётларда нашр қилинган 500 номдаги ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий соҳалар, илмий-оммабоп мавзулар ҳамда жаҳон ва болалар адабиётининг дурдона асарларини ўз ичига олган китоблар сотуви йўлга қўйилди. Ярмарка доирасида илм-фан, адабиёт, санъат, тарих, психология ва болаларга мўлжалланган турфа китоблар тақдим этилди.

– Ажойиб тадбирнинг гувоҳи ва иштирокчисига айландик. Кўргазмада спорт муассасалари ходимлари ҳам фаол иштирок этди, – дейди Давлатобод тумани спорт мактаби директори Низомхон Аҳмедов. – Кўпчилик ўзига ёққан адабиётларни харид қилиш имкониятига эга бўлди. Улар қаторида ўзим ва мактабда ўқийдиган қизларим учун бадиий, детектив мавзулардаги адабиётларни сотиб олдим.

Бир сўз билан айтганда, китоб савдоси ярмаркаси барчада катта қизиқиш уйғотди. Китобсевар кишилар нафақат ўзлари, балки фарзанд ва набиралари учун ҳам кўплаб китоблар харид қилди. Зеро, Учинчи Ренессанс даврини барпо этаётган меҳнатсевар ва заковатли халқимиз “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини ҳаёт мезонига айлантирмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Китобсевар миллат”: янги адабиётлар китобхонлар қўлида