Тошкент вилояти болалар кутубхонаси, Ўзбекистон болалар ташкилоти Тошкент вилояти бўлими ҳамда ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда “Энг китобхон маҳалла” кўрик-танлови ташкил этилмоқда. Жумладан, болалар ўртасида бўлиб ўтаётган мазкур танловнинг навбатдаги иштирокчилари Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри маҳалла ёшлари бўлди. Унда қатнашган иштирокчилар учта шарт бўйича беллашди.

– Бугунги танлов иштирокчилари билан суҳбатлашиб мактабдаги ўқувчилик йилларим ёдимга тушди, – дейди Ўзбекистон болалар ташкилоти Тошкент вилояти бўлими бошлиғи Ҳуснора Ҳасанова. – Ёзги таътил кунлари битта китобни сотиб олиш учун пойтахтдаги китоб дўконларига борган кунларим кўп бўлган. Жаҳон адабиётининг сара дурдона асарларидан тортиб, ўзимизнинг машҳур ёзувчиларнинг китоблари, халқ достонларини кутубхоналардан, китоб дўконларидан излаб топиб ўқиганман. Бу каби танловларни энг чекка маҳаллаларда ҳам ташкил этилиши ёшлар ва болалар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг билим ва дунёқарашини бойитишда муҳим ўрин тутади.  

Танловда болаларни ҳар томонлама етук ва комил шахс сифатида вояга етишлари, ақлий салоҳиятининг юксалишида китобнинг ўрни беқиёс экани акс этган саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди. Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринга “Галаботир” маҳалла ёшлари жамоаси муносиб кўрилди. Иккинчи ўрин “Қумариқ” ва учинчи ўрин “Арғин” маҳалла ёшлари жамоасига насиб этди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб – яқин дўст, беминнат муаллим