Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, уюшма ва кутубхона жамоаси, республикамизнинг турли ҳудудларидан келган кутубхона раҳбарлари қатнашди.

Тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларда адабиётга, китобхонликка қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритилди.  

Самимий руҳда бошланган тадбир шеърхонлик байрамига айланиб кетди. Устоз ижодкорлар ўз шеърларидан намуналарни ўқиб берди.

Учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида чоп этилган 30 номдаги 150 дона китоб улашилди.  

Уюшма раиси “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида 25 нафар ёш ижодкорнинг чоп этилган китобларидан 28 минг донаси юртимиздаги 224 та кутубхонага етказилишини маълум қилди. Бу хабар маърифат масканларида хизмат қилувчи барчани хурсанд қилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб - энг яхши совға