Кисида: референдум натижасини тан олмаймиз
Япония Бош вазири Фумио Кисида Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди ва Токио Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича ўтказилган референдум натижаларини тан олмаслигини маълум қилди.
“Президент Зеленский билан суҳбатда мен Украинани қўллаб-қувватлашимни, бирдамлигимни билдирдим, Референдум натижаларни қоралайман”, деди Кисида.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Япония “еттилик гуруҳи мамлакатлари билан ҳамкорликда Россия Федерациясига қарши янги санкцияларни кўриб чиқиш ниятида”.
Шунингдек, Кисида Украина Президенти билан кенг кўламли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олганини маълум қилди.
- Бундан ташқари мен Зеленскийга келаси йили “катта еттилик” раиси сифатида жаҳон ҳамжамияти эътиборини Украинани тиклаш муаммосига қаратишимни эълон қилдим, - қўшимча қилди Япония ҳукумати раҳбари.
ЎзА