ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё ўзида мўъжиза ва ҳайратларни жамлаган диёр. Воҳа пурвиқор тоғларию, гўзал табиати билан янада фусункор. Айниқса, Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоғи ўзининг баҳаво табиати билан танилган. Осмонўпар баландликдаги ушбу бетакрор манзара кишини ўзига лол этмай қўймайди. Тоғлар оша эсадиган майин шабада, булоқлардан сизиб чиқаётган оби ҳаёт, ноёб наботот дунёси киши ҳайратини оширади. Ушбу жойларда бўлган, борлиқнинг мусаффо ҳавосидан нафас олган киши албатта, табиат туҳфасига қайта-қайта тасанно айтади.

[gallery-7690]

Мазкур ҳудудда ранг-баранг наботот ва турфа ҳайвонот олами, минглаб булоғу чашмалари билан ном қозонган Сангардак дараси ва шаршараси ҳам бор. Денгиз сатҳидан 2000 метр баландликдан отилиб тушувчи ушбу шаршара табиатнинг бетакрор мўъжизасидир. Мисли камалакдек товланиб, атрофдаги қояларга урилиб оқаётган зилол сув баҳри дилингизни очиб, хушкайфият бағишлайди. 

Шаршара суви совуқ бўлсада, саломатликка зиён қилмайди, аксинча, вужудни тетиклаштиради. Товуши асабни тинчлантириб, юракка қувват беради.

Сирож АСЛОНОВ,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Киши ҳайратини оширувчи Сангардак шаршараси