Ихтисослаштирилган мактабларда ҳам аниқ фанлардан кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу жараёнлар Билим ва кўникмаларни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Қорақалпоқ давлат университети спорт саройи, Нукус шаҳри, 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат спорт зали ва Нукус шаҳридаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат спорт залида бўлиб ўтмоқда.
Ушбу босқичда Қорақалпоғистон Республикасидан жами 10 минг 100 ўқувчи рўйхатдан ўтган. Ота-оналар учун тест жараёнларини онлайн кузатиб бориш имконияти яратилган. Кириш имтиҳони саволларини бажариш учун жами 105 дақиқа вақт ажратилди.
[gallery-24217]
Ўқувчиларнинг ҳар бири қалам, ручка, ўчирғич ва ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, имтиҳонни бажариш учун барча қулай шароитлар яратилган. Шунингдек, кириш имтиҳонларига Миллий гвардия, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш ходимлари ҳам жалб қилиниб, улар жамоат тартибини сақлаш, иштирокчиларнинг саломатлиги билан боғлиқ ҳолатларда беминнат ёрдам бермоқда.
Ихтисослаштирилган таьлим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга кириш имтиҳонлари 12 июль кунига қадар давом этади.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА