Кинокарвон вилоятларга йўл олди
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган таниқли киноижодкорларидан иборат “Кинокарвон” вилоятларга навбатдаги сафарга отланди.
“Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” шиори остида ўтказилаётган “Кинокарвон” бу гал Сирдарё ва Жиззах вилоятларида бўлиши режалаштирилган.
Унда вилоятларнинг белгиланган ҳудудларида таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар, қизиқарли давра суҳбатлари, маданий тадбирлар ва янги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.
Учрашувларда фотосессиялар, “Синемобиль” киноплатформасининг намойишлари, ижодкорлар билан мусиқий шоулар ташкиллаштирилади.


Д.Маматова, ЎзА