Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида миллий кинематографиямизнинг буюк ижодкорларига бағишланган “Ўзбекистон кино санъати усталари” туркумидаги бир қатор ҳужжатли фильмлар премьераси бўлиб ўтди.

Ушбу фильмлар Ўзбекистон кино санъати ривожида улкан из қолдирган уч улуғ санъаткор — Йўлдош Aъзамов, Шукур Бурхонов ва Раззоқ Ҳамроевнинг ҳаёти ҳамда ижодига бағишланади.  

Йўлдош Aъзамов — ўзбек киносининг асосчиларидан бири эди. Устоз санъаткор наинки кинорежиссёр, балки ўз даврининг маҳоратли педагогларидан бири сифатида ҳам машҳур эди. У яратган фильмлар ўзбек халқининг бой тарихий ва маданий меросини чуқур ифода этади. 

“Мафтунингман”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўткан кунлар” сингари фильмлар ўзбек киноси хазинасида алоҳида ўрин тутади. Й.Аъзамов ўз  картиналарида қаҳрамонлар руҳиятини нозик ҳис қилиш, миллий руҳни жонлантириш маҳоратини намоён этган.  

Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурхонов халқимиз меҳрини қозонган буюк актёр эди. Унинг истеъдоди саҳнада ҳам, кинода ҳам юксак қадрланган. Санъат дарғаси ўзининг бетакрор маҳорати билан миллий театр ва кинематография ривожига беқиёс ҳисса қўшди. Унинг ижросидаги образлар ўзбек маданиятининг бебаҳо маънавий хазинасидир.  

Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Ҳамроев тарихий ва драматик образлар устаси эди. Раззоқ Ҳамроевнинг ижоди ҳамиша чуқур драматизм ва миллий руҳ билан суғорилган. У яратган тарихий образлар, хусусан, “Маърифат йўллари”, “Ўткан кунлар” каби фильмлардаги роллари, томошабин қалбига сингиб кетган. Унинг ижодий фаолияти давомида яратган образлари ўзбек халқининг шонли тарихи ва маданиятини акс эттирган.  

Тадбир доирасида Ўзбекистон кино санъати музейига ташриф уюштирилиб, унда томошабинлар миллий кинонинг тарихий ривожланиши билан яқиндан танишдилар. Музейдаги янги экспозициялар, ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи экспонатлар ҳамда ҳужжатли фильмлар меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди.  

“Ўзбекистон кино санъати усталари” туркумидаги ҳужжатли фильмлар премьераси, нафақат ўзбек киносининг буюк дарғаларини хотирлаш, балки уларнинг маънавий ва маданий меросини келгуси авлодларга етказиш йўлидаги улкан қадамлардан бири бўлди, десак янглишмаймиз.  

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кино усталарининг ўлмас мероси ҳақидаги янги фильмлар