Президент ташрифидан сўнг...

Деразадан чинни буюмлар, турли кийим-кечаклар улоқтирила бошлади. Сал ўтмай стул, унинг ортидан яхши пишган тарвуз “учиб” чиқди. Ҳаммаси ер билан битта бўлди.

Хотин асабийлашаётган эрига омонатгина ёлворади. Қудаларнинг олдида шарманда бўламиз дейди. Ичкарида қўлга илинадиган буюм қолмади, шекилли, эр тинчиб қолди.  

Жаҳл чиққанда ақл кетар экан. Тўполон кўтарилганда оиланинг кўп қадрли нарсалари ҳам ҳаволатилганга ўхшайди. Дераза ёнида “отармон” чорасиз турарди.  

– Ҳов, – эр хотинига ялинганнамо ўшқирди. – Онамдан қолган тошойна қани?

Шундай кино-кадрлар борки, одамларнинг юрак-юрагидан жой олган. Унда ишлатилган баъзи жумлалар халқнинг мулкига айланиб кетган. “Сиз ўшаму?”, “Ўнта қўй нима бўлади?” “Сизни ойим ҳам, дадам ҳам, магазинчи Ғайбулла ҳам, бутун қишлоқ ёмон кўради”...

Бугун кинонинг таъсири янада ортди. Маъносиз, олди-қочди кинолар кўпайиб кетаётганини кўп танқид қиламиз. Улар ёшлар дунёқараши, тарбиясига салбий таъсир қилишини айтяпмиз. Умуман, санъатнинг бу тури катта куч, катта “қурол”. Демак, мукаммал киноасарлар яратилиши даврнинг талаби саналади.

Президент Шавкат Мирзиёев 16 май куни пойтахтимиздаги Киночилар саройини бориб кўрди. Шу ерда режиссёр ва актёрлар, киношунослар, соҳа мутасаддилари билан суҳбатлашди. Учрашувда иштирок этган санъат фидойиларининг баъзилари билан суҳбатлашдик.

– Мамлакатимизда киночиларга кейинги йилларда бўлаётган эътибор, бу соҳага йўналтирилаётган маблағлардан яхши маънода эсанкираб қоляпмиз, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Ҳилол Насимов. – Президентимиз билан бўлган мулоқотда қатор фильмлар лойиҳаси тақдимот қилинди. Бу лойиҳанинг амалга ошиши катта натижа бўлади. Тайёрланадиган фильмларни бир маротаба бўлса ҳам кўрган инсоннинг тасаввури, билими ўсади. Кимларнинг издошлари эканини ҳис қилади. Бугун олдимизга қўйилган вазифалар жуда катта. Давлат бизга шунчалик имконият беряптими, шунга муносиб меҳнат қилишимиз керак.  

Ҳақиқатдан ҳам кейинги йилларда миллий киномизда катта ўзгаришлар бўлди. Замонавий, савияли асарлар кўпайди. Учрашувда бу жиҳатни давлат раҳбари ҳам тилга олар экан, шу соҳа фидойиларига миннатдорлик билдирди.  

– Давлат раҳбарининг Киночилар саройига келиши, соҳа вакиллари билан дилдан суҳбатлашиши тарихий воқеа, – дейди Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси, актёр Матёқуб Матжонов. – Президентимиз маданият соҳаси вакиллари билан қачон учрашса, мана шундай самимий мулоқот бўлади. Бизни диққат билан эшитадилар. Якунда тегишли вазифаларни берадилар. Шундай пайтлар ўйлайман. Бундан етти йил олдин кино санъатимизнинг аҳволи қай даражада эди? Бугунги юқори ютуқларимизни таъкидламасак ҳам бўлади. Халқ кўриб турибди, улар ўз баҳоларини беряпти. Шу ўринда айтиб ўтишим ўринли, бугун баъзи ривожланган давлатлар кинони идеологик қурол сифатида ишлатади. Бу борада ўзимизнинг ҳам миллий қуролимиз бўлиши керак. Киноларимиз миллий манфаатларимизни кўзлайдиган, қадриятларимизга таянган бўлиши лозим. Учрашувда мавзуси кенг ва ранг-баранг бўлган жуда кўплаб киноасарларга старт берилди. Бу соҳамизга катта эътиборнинг яна бир тасдиғи. Бир пайтлар тарихий асарларда роль ижро этишни орзу қилардик. Мана имконият. Бундай асарлар катта маблағ талаб қилишини ҳамма яхши билади. Давлат сармоя ажратяпти.

Учрашувда давлатимиз раҳбари агар тарихимизни дунёга тараннум этмоқчи бўлсак, халқимизнинг миллий ғурурини кўтармоқчи бўлсак, буни биринчи навбатда кино ёрдамида амалга оширишимиз кераклигини таъкидлади.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, учрашувда тақдимот қилинган “Тирик тарих” туркумидаги фильмлар лойиҳаси 2024-2030 йилларга мўлжалланган стратегик дастур саналади. У энг қадимги ўтмишимиздан тортиб, яқин тарихимизгача бўлган жуда катта даврни қамраб олади.

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кино санъати халқнинг миллий ғурурини кўтариб, мамлакат тарихини дунёга тараннум этувчи куч