Самарқанд вилоятида бугунги кунда 104 минг 230 гектар ғалла, 73 минг 246 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Шунингдек, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 45 минг 700 гектарга яқин ерларида асосий турдаги экинлар экилган. Яна бир неча минг гектар боғ ва токзор мавжуд.

Ҳозирги иқлим ўзгаришлари ва турли табиат ҳодисалари юз бераётган шароитда бу экинлардан сифатли ва мўл ҳосил олиш ҳар қачонгидан мураккаб бўлиб бормоқда. Бинобарин бугун ички бозорда ҳам, хорижда ҳам биринчи навбатда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотининг таркиби, унинг турли кимёвий моддалардан холилига эътибор қаратилади. Маҳсулотга талаб унинг сифати билан чамбарчас боғлиқ.  

Самарқанд вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан Нарпайга ташкил этилган пресс- турда тумандаги “Maroqand sifat” кластер корхонасида бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Корхона қошидаги биолаборатория фаолияти билан танишиш имконияти яратилди.  

– Бугун ҳар қандай экинни етиштиришда истайсизми, йўқми аввало турли хил ҳашарот ва зараркунандаларга қарши курашишга тўғри келади, – дейди “Мароқанд Сифат” МЧЖ қошидаги биолаборатория агроном маслаҳатчиси Шокир Омонтурдиев. – Бу ерни экишга тайёрлашдан бошлаб то экин экиб, йиғиштириб олгунча давом этади. Бундай пайтда кўпчилик асосан кимёвий воситалардан фойдаланади. Тўғри, бунинг натижаси тез кўриниши мумкин. Лекин кимёвий воситалар ерга ва етиштириладиган маҳсулот таркибига таъсир қилишини ўйлаб кўрмаймиз. Қолаверса, маҳсулот таннархи ҳам ошиб кетади. Шунинг учун кластер корхонамиз қошида мазкур биолаборатория ташкил этилиб, ўсимлик зараркунандалари ва ҳашаротларга қарши биологик усул билан курашишдан самарали фойдаланиб келяпмиз.  

Биолабораторияда ҳозир олтинкўз, трихограмма ва бракон энтомофаглари тайёрланмоқда. Ҳар бир биомаҳсулотнинг ўзини вазифаси бор, масалан олтинкўз ширалар билан озиқланса, трихограмма зараркунандалар тухумлари билан озиқланади, бракон эса зараркунанда ҳашаротлар қуртлари паразити ҳисобланади. Бу воситалар орқали беш минг гектар майдондаги қишлоқ хўжалик экинлари зараркунанда ва ҳашаротларига қарши курашилади.

Эътиборлиси, ўсимликларга биологик ишлов бериш, уларни кимёвий дорилашдан кўра ўн баробар арзон тушади. Энг муҳими, бу маҳсулот ҳосилдорлиги ва таркибига салбий таъсир кўрсатмайди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кимёвий усулдан биологик усул самарали