Адлия вазирлиги муҳокамага қўйган қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Эътироз ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Қолаверса, уни янада такомиллаштириш тарафдоримиз. Жазо чоралари бундан-да оғир бўлсин.

Тил бор – миллат бор. Тил йўқ – миллат йўқ. Чунки ҳар бир сўзда миллатнинг биттадан руҳи бор. Руҳ бутунлиги учун ҳам уни асраш керак.

Авар шоири Расул Ҳамзатовнинг “Менинг Доғистоним” бадиасида узоқ йиллар Францияда яшаган рассом йигит ва унинг авар онаси ҳақида ҳикоя бор. Ҳар сафар ўқиганимда аллатовур бўлиб кетаман.

Муаллиф Париждан қайтгач, мусаввирнинг қондошларини қидириб топади. Бахтни қарангки, унинг онаси ҳали ҳаёт бўлади. Кампирнинг уйига йиғилган қариндошлари Ватанини ўзга ерларга алмашган ўғил ҳақидаги ғамгин ҳикояни тинглашди, адашган ўғилни кечиргандай бўлишди, тирик эканидан суюнишди. Она эса кутилмаганда сўраб қолади: “Сизлар аварча сўзлашдингларми?” Расул Ҳамзатов жавоб қайтаради: “Йўқ, биз таржимон ёрдамида гаплашдик. Мен русча гапирдим, у французча”.

Шунда кампир юзига қора чодрасини туширади, аварларда ўз ўғлининг ўлганини эшитган оналар шундай қилишар экан.

Узоқ жимликдан кейин муштипар: “Расул, сен янглишибсан, менинг ўғлим аллақачон ўлган экан. Агар у ҳаёт бўлганида, авар онаси ўргатган тилни унутмаган бўларди!” дея суҳбатга нуқта қўяди.

Мана, миллий ғурур, она тилига бўлган садоқат! Бу йўлда ҳатто ўғлидан ҳам воз кечган муштипар ва миллатсевар аёл. Уни, ҳеч иккиланмай, миллат онаси, миллат қаҳрамони, десак бўлади. Аёл аллақачон оламдан ўтиб кетган бўлса керак. Ўз она тилига бўлган садоқати учун мен унинг руҳи олдида бош эгаман. Дунёдаги ҳамма оналар унга ўхшашини истайман.

Ўзбекистонда ҳам шундай оналар кўпайсин. Бундай ғурур, аслида, миллатини яхши кўрган ҳар бир инсонда бўлмоғи лозим. Бизнинг ҳам ҳар бир онамиз фарзандлари қалбида ўзбек тилини яхши кўриши учун ўша аёлнинг юрагида ёниб турган оловдай ўт ёқа олсин!

Президент имзолаши кутилаётган ушбу тарихий ҳужжат лойиҳасини нотўғри талқин қилишга уриниш бу фитнадан бошқа нарса эмас. Буни ўзбекистонлик бошқа миллат вакиллари, бошқа тилда сўзлашувчилар ҳам ич-ичидан билиши ва шунга қараб иш тутишли керак деб ўйлаймиз.

Қонун лойиҳасига эътироз билдираётганларнинг аксари русийзабон юртдошларимиз ва россиялик “трол”лар. Ўзбекистонда бошқа тилларга керагидан ортиқ ҳурмат кўрсатилган, бугун ҳам шундай. Керагидан ортиқ бағрикенглигимиз боис ҳам ўз юртимизда ўз тилимизнинг қадди сўроқ белгисига ўхшаб букилиб ётибди.

Энг алам қиладигани, таклиф этилаётган бу лойиҳага русийзабон ўзбек юртдошларимиз ҳам қаттиқ эътироз билдирмоқда. Буни уларнинг рус тилли боғча, рус тилли мактаб, рус тилли олий ўқув юртида ўқиб, ишхонада ҳам ўзбек тилига эҳтиёж сезмаганидан деб биламиз. Давлатимиз ўз тилининг ҳурматини жойига қўйиб қўймоқчи бўлганда эса уларнинг руспарастлиги қўзиб қоляпти. Буни ўзбекларда палаги айниш дейилади.

Қайсики давлатнинг тилини ҳурмат қилсанг, ўша мамлакатни ҳурмат қилган бўласан. Аксинча бўлса, ўша мамлакатни писанд қилмаган бўласан. Шу боис, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро давлат тилимиз ҳурматини жойига қўйиши керак. Миллатидан қатъи назар.

Ўзбек тили юртимизда мулоқот тили бўлиши лозим. Ўзбек тили ўзбекистонлик ҳар бир инсонни руҳан боғловчи кўприкка айланиши учун нима зарур бўлса, давлатимиз ҳам, халқимиз ҳам ҳамма чораларни кўриши керак. Бу учун маблағу бошқа ресурсларни аямаслик лозим. Бу йўлда, назаримда, ўзбекнинг ҳар бир зиёлиси ҳар қандай эзгу ишга тайёр.

Фозил ФАРҲОД, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

раисининг матбуот котиби, ёзувчи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кимки юртнинг давлат тилини ҳурмат қилмаса, бу ўша мамлакатни, ўша халқни менсимаганидир