Мамлакатимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда жойларда катта-кичик байрам тадбирлари, сайиллар давом этмоқда.
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ҳам Наврўз байрами ўзгача нишонланди. Тумандаги барча қишлоқларда байрамга одатдагидай алоҳида тайёргарлик кўрилди. Одатга кўра дошқозонларда ош дамланиб, халққа улашилди. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари элга манзур бўлди.
“Ўрта” қишлоқ – Чироқчидаги унча катта бўлмаган ҳудуд. Тўрт юздан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган бу қишлоқда байрам ҳар йили ўзгача тантана қилинади. Шодионага кайвонилар бош бўлади. Наврўз аҳил ва бирдамликда кутиб олинади. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pvZCQwAJA3w" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Нишонбой Абдувоитов(видео), ЎзА