“Ўзмиллийбанк” АЖ 2021-2025 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ривожланиш стратегияси ва банк фаолиятини трансформация қилиш доирасида мавжуд ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, банкнинг халқаро майдонда рақобатбардошлиги ҳамда самарадорлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ўзгаришларни амалга оширмоқда. Бунда шубҳасиз, кадрлар малакаси муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ходимларни етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Банкнинг Ходимлар билан ишлаш департаменти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида ўқув-семинари ташкил этилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят Бош бошқармаларининг бошқарувчи ўринбосарлари, Кичик ва ўрта бизнес департаменти ходимлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди. Тадбирда Кичик ва ўрта бизнес департаменти бошқарувчи директори Дмитрий Михайлов иштирок этиб, бизнесни ривожлантириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, Банк маҳсулотларини сифатли ва муваффақиятли сотувини амалга ошириш ҳамда энг асосийси, мижозларга юқори сифатли хизмат турларини таклиф этиш юзасидан маълумотлар берди.
Семинар давомида банкнинг ҳудудий бошқармаларидан иштирок этаётган Банк мутахассислари сўзга чиқиб, ўзларининг натижаларга асосланган кўрсаткичлари ва эришилган натижаларини таҳлил қилди. Шунингдек, раҳбар ва ходимларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ошириб бориш ва ижобий натижаларга эришиш усуллари юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Ўқув-семинарга 50 нафардан ортиқ ходимлар жалб этилди. Аҳамиятлиси, ўртага ташланган ижобий натижаларни амалиётга татбиқ этиш борасида керакли хулоса қилинди.
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати