Ватанимиз тарихидаги 27 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1187 йил (бундан 838 йил олдин) – Хоразмшоҳ Такаш томонидан иккинчи марта қамал қилинган Нишопур шаҳри ҳимоячилари қирқ кунлик қамалдан сўнг шаҳарни Хоразмшоҳга топширдилар. Хоразмшоҳ ўз қўшини билан шаҳарга кирди ва адолат ўрнатишга киришди. Нишопур отабеги Менгли Тегин томонидан фуқаро ва амалдорлардан тортиб олинган мол-мулклар эгаларига қайтарилди. Хоразмшоҳ Такаш Менгли Тегинни жазолаш учун уни шаҳарнинг имомлари қўлига топширди. 

Имомлар Менгли Тегинни жазолашни у қатл қилдирган Хоразмнинг кўзга кўринган диний арбоби Шайхулислом Бурхониддин Куфийнинг отасига ҳавола қилдилар. Ота бу ёвуз, қабиҳ жиноятчини ўлим жазосига ҳукм қилди. Ҳукм ижро этилди. Бундан буён хиёнат ва ўзбошимчалик содир бўлишининг олдини олиш мақсадида Хоразмшоҳ Такаш Нишопурни ўз давлати ҳудудига қўшиб олди ва катта ўғли Насриддин Маликшоҳни шаҳар ҳокими этиб тайинлади.

1507 йил (бундан 518 йил олдин) – Ҳиротда Муҳаммад Шайбонийхон номига хутба ўқилди. Бу ҳақда тарихчи олим Хондамир қуйидагича қайд этади: “913 йил муҳаррам ойининг ўн бешида (милодий 1507 йил 27 май) жума куни салтанат пойтахти Ҳиротнинг Жоме масжидида хутбани Абулхайрхон ва Муҳаммадхон Шайбоний номига ўқидилар ва Шайбонийхон буюргани бўйича хоннинг лақабини “имоми замон ва халифат ур-раҳмон” (замон имоми ҳамда Оллоҳнинг ердаги ноиби) шаклида тилга олдилар”.

1926 йил (бундан 99 йил олдин) – адабиётшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Абдуқодир Ҳайитметов таваллуд топди (вафоти 2005 йил). Унинг илмий фаолияти, асосан, буюк ўзбек шоири Алишер Навоий ижодини ўрганишга бағишланган. У ўз асарлари билан навоийшунослик фанини янги босқичга кўтарган. Абдуқодир Ҳайитметов Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” ҳамда “Фарҳод ва Ширин” достонларининг насрий вариантларини тайёрлаб нашр этган. У 2003 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган. 

1956 йил (бундан 69 йил олдин) – Тошкент яқинидаги Назарбек кўлларида дастлабки марта каноэ ва байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўрта Осиё минтақавий мусобақалари бошланди. Уларда тошкентлик қизлар жуфтлик каноэда биринчи ғалабаларини нишонладилар.

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – мамлакатимизнинг бош ахборот муассасаси – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Интернетда ўз саҳифасини очганлиги ҳақида хабар эълон қилинди. Ундан сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётга оид муҳим хабарлар, янгиликлар эълон қилиб борилади.

2008 йил (бундан 17 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2010 йил (бундан 15 йил олдин) – Гарварддаги Халқаро кичик сайёралар марказининг 70135-сонли циркуляри чоп этилди. Унда бутун дунё бўйлаб Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтининг Майданак обсерваториясида кашф этилган янги, шу пайтгача фанда номаълум бўлган кичик сайёрага жаҳоннинг энг кўҳна ва гўзал шахарларидан бири, астрономия фанининг “Олтин бешиги” саналмиш Самарқанд шаҳри номи берилгани хабари тарқатилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, бунга қадар олимлар томонидан аниқланган кичик сайёралардан бештаси мамлакатимиз номи ва тарихи билан боғлиқ ҳолда аталган. Булар, хусусан: “Ўзбекистон”, “Авиценна”, “Улуғбек”, “Беруний” ва “Хоразмий” номидаги кичик сайёралардир. Ушбу самовий жисмлар турли йилларда маҳаллий олимларимиз эмас, аксинча хорижий астрономлар томонидан кашф этилган. 

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик сайёралардан бирига фалакиётнинг “Олтин бешиги” бўлган қайси қадимий шаҳримиз номи берилган?