Беш қўл баробар бўлмаганидек, одамлар тақдири ҳам турлича. Кимдир бой-бадавлат, соғлом, аммо бахти йўқ. Яна бири чор-ночор яшайди, ҳатто ногирон, аммо қалби қувончга тўла. Турфа олам, турфа тақдир.

Мавжудахон болаликдан ногирон эди. Ота-онасидан барвақт айрилди. Кўнгил овунчи биргина  опаси бўлди. Мамлакатхон ҳам шу ўксик синглисини деб у билан бир умр қолди. Отадан кейин кафтдеккина уйи бузилиб, ҳали у, ҳали бу қўшнилар, раҳмдил одамлар хонадонларида яшаб юрдилар. Ижтимоий ҳимоя устувор деб белгиланган Ўзбекистонда эса улар каби аёллар ҳимояга олинади.

– “Аёллар дафтари”нинг 5 тоифасига бизнинг туманимиздан уй-жойга муҳтож, эҳтиёжманд, ижтимоий аҳволи оғир бўлган 11 нафар хотин-қиз киритилган, – дейди Бағдод тумани ҳокимининг ўринбосари Ҳилола Қамбарова. – Бу аёллар қаторида уй-жойи йўқлиги сабабли ижарада юрган, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган опа-сингиллар – Мамлакатхон ва Мавжудахоннинг муаммолари ечилди. Туман ҳокими томонидан 4 сотих жой ажратилди. У ерга чиройли уй қуриб берилди.

Аслида янги уй ҳам мўъжазгина. Аммо уни Мавжудахоннинг кўзида кўринг-а! Опа-сингил ватанли бўлдик, дея қўни-қўшниларни чорлади. Элга ошкор қилди. Чунки ижара ҳақини давлат тўлаб турган бўлсада кўчманчи ҳаёт лаззатмиди?

– Илгари кўчинглар, деганда “хўп” деб кўчар эдим. Кўчиб юришни ёмон кўрардим, – дейди Мавжудахон Аҳмадқулова. – Бир жойда яшашни орзу қилганман. Орзуимга етдим. Янги уй қуриб бергани учун давлатимизга раҳмат.

– Давлатимиз, халқимизга раҳмат, ҳатто газ баллонигача бериб турибди, – дейди Мамлакатхон. – Бир оз ўтиринглар, қатлама қиляпмиз.

Бағдод туманида 6 мингдан зиёд аёллар махсус дафтарда туради. Уларнинг ҳар бири эътиборда: иш билан таъминланяпти, муаммолари ечиляпти, ҳатто уй-жойли бўлишяпти.

– Олдимизда катта-катта мақсад, режаларимиз бор. Шу уй-жойларнинг ёнига уй солишни давом эттиряпмиз. Режада ижарада яшаб юрган она-бола Хадичахон аямизга янги уй лойиҳаси ишлаб чиқилди, шу ҳафта охиридан бошлаб уй қурилиш бошланади, – дейди Ҳилола Қамбарова.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BBByT8WORG8" title="Kichik ko‘ngilning katta quvonchi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов,Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик кўнгилнинг катта қувончи (+видео)