Ўзбекистон иқтисодиётида салмоқли улушга эга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутмоқда. 

Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 2004 йил 7 июлда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси иқтисодиётимиз реал секторида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўрнини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Мамлакатимизнинг барча вилоятларида таркибий бўлимларига, хусусан, 14 ҳудудий бошқарма, 127 ахборот-маслаҳат ва бизнес маркази, 14 ҳакамлик суди, учта тренинг-ресурс маркази ва 21 унитар корхонага эга Савдо-саноат палатаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан самарали ҳамкорлик қилмоқда, тадбиркорлар ишончини қозониб, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини тобора мустаҳкамламоқда.

– Тадбиркорларга янги корхоналар ташкил этишда кўмаклашиш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш Савдо-саноат палатаси зиммасига юкланган асосий вазифалардан биридир, – дейди Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов. – Палата фаолиятининг дастлабки йилида 210 тадбиркорни ўз сафида бирлаштирган бўлса, бугун уларнинг сони 25 мингдан ошди. Улар орасида нафақат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари, балки йирик компаниялар, банк ва суғурта институтлари, лизинг берувчилар ҳам бор.

Корхоналарга замонавий мини-технология ва ускуналар топиш ҳамда харид қилишга кўмаклашиш Савдо-саноат палатаси фаолиятидаги муҳим йўналишдир. Шу мақсадда мамлакатимиз тадбиркорларининг хорижга сафарлари ташкил этилмоқда, улар халқаро кўргазма ва бизнес учрашувларда, шунингдек, мамлакатимизда ўтказилаётган кўргазмаларда фаол иштирок этмоқда. 2004 йили 800 тадбиркорлик субъекти иштирокида 10 кўргазма ташкил этилган бўлса, 2013 йил якунида Ўзбекистон, шунингдек, Германия, Хитой, Туркия, АҚШ, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Қозоғистон ва бошқа кўплаб мамлакатларда 150 дан зиёд кўргазма ҳамда ярмарка ўтказилди.

Палата томонидан хўжалик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини кенгайтиришга кўмак берилган ҳолда, 2013 йилда мамлакатимиз тадбиркорларининг хорижга етмишдан зиёд амалий сафари ташкил қилинди. Ўтган йили Ўзбекистонда чет эллик тадбиркорлар иштирокида 97 кооперацион биржа ўтказилди. Мамлакатимиз ишбилармон доира вакиллари чет эллик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказиб, тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйди, икки томонлама савдо ва инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини белгилади.

Савдо-саноат палатасининг Хитой, Латвия, АҚШ, Италия каби йигирмадан ортиқ давлатда ташкил этилган ваколатхоналари мамлакатимиз тадбиркорлари ва хорижий ишбилармонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмини соддалаштиришга кўмаклашмоқда. Улар халқаро жамоатчиликни Ўзбекистонда бизнес юритишнинг имконият ва афзалликлари ҳақида хабардор қилиш бўйича самарали фаолият олиб бормоқда, мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилиш, технология ва ускуналар олиб келиш, юртимизда ишлаб чиқарилаётган товарларни жаҳон бозорида таклиф этишга ёрдам бераётир, ҳамкор мамлакатлар ишбилармон доира вакиллари иштирокида семинарлар, учрашув ва конференциялар ташкил этмоқда.

Савдо-саноат палатаси хорижий давлатлар савдо-саноат палаталари, тадбиркорлар бирлашмалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Тадбиркорлик фаолиятининг турли йўналишлари бўйича амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар бундай ҳамкорликка ёрқин мисол бўла олади. Масалан, Савдо-саноат палатаси ҳузурида фаолият кўрсатаётган Экспертиза ва соф ишлаб чиқариш марказида тадбиркорлар ISO 9000, ISO 14000, “Кайдзен” халқаро стандартлари асосида ўқитилмоқда. Германиянинг GIZ халқаро ҳамкорлик жамияти, Федерал иқтисодиёт ва технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда Бошқарув кадрларни тайёрлаш дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу дастур ўзбекистонлик уч юз нафардан зиёд менежерга Германияда малака ошириш имконини берди. Бундан ташқари, Швецариянинг «Bernina AG» лойиҳаси ҳам мамлакатимизда хотин-қизлар учун ўқув марказини ташкил этишга ёрдам берди.

Савдо-саноат палатаси томонидан юртимиз ишбилармонларининг чет эллик шериклар билан ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакатимиз тадбиркорларига экспортга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш имконини бермоқда. 2004 йилда палата 10 корхонага ёрдам кўрсатган бўлса, 2013 йил якунлари бўйича мамлакатимизнинг 98 корхонаси Савдо-саноат палатаси кўмагида қиймати 76 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилди.

2013 йил якунларига кўра, Савдо-саноат палатаси 304 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектига хизмат кўрсатган бўлса, 2004 йилда бу кўрсаткич 27 мингтани ташкил этган. Улар палатага турли фаолият йўналишлари – бизнесни ташкил этиш, ривожлантириш ва қайта ташкил қилиш, ташқи бозорларга чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш масалалари бўйича мурожаат қилмоқда.

Савдо-саноат палатаси тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор бермоқда. Палата фаолиятининг дастлабки йилиданоқ хўжалик судларида бизнес манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда. 2004 йилда палата томонидан 37 даъво аризаси тақдим этилган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 33 мингдан ошди. Жорий йилда Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорлик субъектларини текширишни мониторинг қилиш маркази тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш борасидаги навбатдаги қадам бўлди. Марказ назорат органлари томонидан ўтказилаётган текширишларнинг 50 фоиздан ортиғини мониторинг қилиб бормоқда.

Савдо-саноат палатаси мутахассисларининг таъкидлашича, 2007 йилда палата ҳузурида ҳакамлик судлари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиши тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларидан бирига айланди. Бугун ишбилармонлар баҳсли масалаларни кўриб чиқиш борасида давлат судининг муқобил шаклидан самарали фойдаланмоқда. Негаки, ҳакамлик суди қарори ҳам фуқаролик ёки хўжалик суди қарори сингари ҳуқуқий кучга эга. 2013 йил якунларига кўра, ҳакамлик судлари томонидан 668 иш кўриб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва бизнес юритиш амалиётини жорий этиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий шартларини яхшилашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашда ҳам фаол иштирок этаётганини таъкидлаш ўринлидир. Давлат бошқаруви органлари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида амалий ҳамда доимий мулоқот ўрнатиш мақсадида қонунчиликни такомиллаштиришга доир тавсияларни биргаликда ишлаб чиқиш механизми яратилди. 2013 йил якунлари бўйича палата 145 меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини экспертизадан ўтказди. Ушбу ҳужжатлар орасида қонунлар, ҳукуматимиз, вазирлик ва идораларнинг қарор ва фармойишлари ҳам бор.

Мамлакатимизда хусусий секторни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлар ўзини ишончли ҳис этмоқда. Буларнинг барчаси янги корхоналар сонининг кўпайиши, уларнинг ихтисослашувига ёрдам бермоқда, инновацион технологияларни ўзлаштираётган, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган кичик ишлаб чиқариш корхоналари кўпаймоқда. Хусусий сектор экспорт бозорига жадал кириб бормоқда, юқори сифатли тўқимачилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мебель ва бошқа товарларни етказиб бераётир.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 1996 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Ташаббус” республика кўрик-танловида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари эришаётган ютуқлар кенг намойиш этилмоқда. Анъанага кўра, Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилаётган ушбу танлов мамлакатимиз “кичик иқтисодиёти” салоҳиятини намойиш этиш учун энг машҳур экспозиция майдонларидан бирига айланди. Тадбир ўтказилганидан буён унда 180 мингдан зиёд фермер, ҳунарманд ва тадбиркор иштирок этди. Ўтган вақт мобайнида иштирокчилар сони кенгайиб, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нафақат етиштирадиган, балки қайта ишлайдиган фермерлар, халқ амалий санъатининг ноёб намуналарини тайёрлайдиган моҳир уста ва косиблар пайдо бўлди. Бундан ташқари, кўплаб тадбиркорлар сафига ёш авлод вакиллари – касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари ҳам қўшилмоқда. Мамлакатимизда хусусий бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур кўрик-танлов тадбиркорлик ҳаракатини ривожлантириш имконини бераётир.

Савдо-саноат палатаси мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорларга реал вақт режимида турли хизматлар кўрсатиш жараёнини кучайтириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига янги компьютер технологиялари ҳамда дастурий таъминотни жорий этмоқда. Палата ташкил этилган пайтдан бошлаб, ўзиининг www.chamber.uz корпоратив сайтини ишга туширди ва ушбу сайт йилдан-йилга такомиллаштирилмоқда. Айни пайтда тадбиркорликнинг ҳар қандай субъекти сайтда тақдим этилган интерфаол хизматлардан реал вақт режимида фойдаланиши мумкин. Бу ерда “виртуал кўргазма”, “савдо майдони”, “ускуналар каталоги” модуллари ишлаб турибди, тадбиркорлар томонидан кўп бериладиган 150 дан ортиқ саволга батафсил жавоблар қайтарилган. Шунингдек, реал вақт режимида палата ҳуқуқшунослари билан мулоқот қилиб, улардан маслаҳат олиш имконияти ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш механизмини жорий этишда ҳам бевосита иштирок этди. Яқин вақт ичида порталнинг тегишли бўлимларида Савдо-саноат палатасининг “SMS-to’lov” тўлов тизими, тадбиркорларга бизнесни ташкил қилиш, ривожлантириш ва ўз маҳсулотини экспорт қилиш бўйича жавоб топишга ёрдам берадиган “Businessinfo.uz” ахборот-маълумотхона портали, “Call-center” ахборот ёрдами, тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳат бериш каби интерактив хизматлар жорий этилади.

Савдо-саноат палатаси “Келажакни биргаликда қурамиз” шиорига риоя этган ҳолда, бундан буён ҳам тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди ва манфаатларини ҳимоя қилади. Палатанинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари билан самарали ҳамкорлиги мамлакатимизда бизнес муҳитни янада яхшилаш, ички бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринларини ташкил этиш имконини беради. Бу эса, пировард натижада, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик бизнеснинг ишончли ҳамкори