Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” томонидан ўтган давр давомида амалга оширилган вазифалар таҳлили юзасидан матбуот анжумани ва кичик бизнес субъектлари учун чоп этилган қўлланмалар ва видеодарслар тақдимоти ўтказилди.

Жамғарма давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” ҳузурида кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича “узлуксиз хизматлар занжири”ни яратиш мақсадида ташкил этилган. Шунингдек, жамғарманинг ҳудудларда Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари фаолияти йўлга қўйилган.  

Жамғарма ва марказлар тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш, тадбиркорларга сертификатлар бериш, лойиҳа бўйича бизнес-режаларни шакллантиришга кўмаклашиш, лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш, лойиҳаларни молиялаштириш, лойиҳаларга улушдор бўлиб кириш, маслаҳат хизматларини кўрсатиш, кооперация алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш каби вазифаларни бажаради.   

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, ўтган даврнинг то жорий август ойига қадар республика бўйича бизнес платформага 186 минг 700 дан зиёд тадбиркордан 253 минг 240 та онлайн ариза келиб тушди. Марказлар томонидан 58 минг 158 нафар тадбиркор масофавий тарзда ўқитилди. Ўқишни муваффақиятли тугатган 52 минг 377 нафар тадбиркорга кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар берилди. Шунингдек, тижорат банклари томонидан 40 минг 691 нафар тадбиркорга жами 3 триллион 968,1 миллиард сўмлик кредит ажратилди. Ушбу кредитлар ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар натижасида 34 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.  

Тадбирда жамғарма томонидан ишлаб чиқилган қўлланмалар ва видеодарслар тақдимоти ўтказилиб, соҳа вакиллари журналистларга мазкур ўқув ва видеоқўлланмалар  ҳақида маълумот берди.

Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси томонидан 100 хил бизнес лойиҳага бағишланган ўқув қўлланмалари яратиш устида атиги 6 ой иш олиб борилган бўлсада, салмоқли натижаларга эришилгани тадбирда қайд этилди.  

Таъкидланишича, даставвал юримиз кичик бизнес ва тадбиркорлик вакилларининг қизиқишлари ўрганилди. Иккинчи босқичда ҳудудларнинг бизнес йўналишидаги имконият ва салоҳияти қай даражада эканлиги аниқланди. Қўлланмаларни нашрга тайёрлашда эса бизнес ва тадбиркорлик соҳаларининг ўнлаб йўналишларида кучли билим ва тажрибага эга, маҳаллий ва халқаро майдонда нуфузга эга мутахассислар жараёнга жалб қилинди.  

[gallery-18943]

Ўқув қўлланмалари 5 та – ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва қурилиш йўналишида нашр этилди. Уларнинг дастлабки тўпламлари ҳудудлардаги кичик бизнесга кўмаклашиш марказларига тақдим этилади. Бизнес-адабиётлар тижорат банклари орқали ҳам тадбиркорларга бепул тарқатилиши кўзда тутилган.

Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси шунингдек, бизнес лойиҳалар бўйича йил давомида 100 та видеоқўлланма яратишни мақсад қилган бўлиб, ўқув қўлланмалари асосида ишлаб чиқилган ушбу видеоқўлланмаларда лойиҳанинг бошидан то охиригача бўлган жараён тасвир ва шарҳ ёрдамида акс эттирилади. Ҳозирга қадар 35 та видеоқўлланма тайёр ҳолга келтирилган. Ушбу видеомаҳсулотлар билан “Менинг бизнесим” You Tube каналида танишиш мумкин.  

Мавзу юзасидан журналистларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди.  

Камола ЮСУПОВА,

Ойбек ПАРДАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик бизнес вакиллари қўллаб-қувватланмоқда