Кеча пойтахтимизда бошланган “Рақамли трансформация даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида замонавий чақириқлар ва таҳдидлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бугун Самарқанд шаҳрида “Кибержиноятларни тергов қилишнинг долзарб масалалари ва ижобий тажрибаси мавзусидаги халқаро давра суҳбати билан давом этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ, ДХХ, Марказий банк, ЕХҲТ, БМТнинг Наркотик воситалар ва жиноятчилик бошқармаси, АҚШ Адлия вазирлиги ҳузуридаги наркотик воситаларга қарши кураш федерал агентлиги, Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси тергов қўмиталари, Испания Қироллик фуқаролик гвардияси, Корея Республикаси прокуратураси, Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси, Беларусь Республикаси суд экспертизаси давлат қўмитаси, Booking.com ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида Беларусь Республикасида кибержиноятларни тергов қилиш соҳасидаги илғор хорижий тажриба, АҚШда криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг киберхавфсизлик таҳдидларини мониторинг қилишдаги ўрни, киберфирибгарлик содир этилишида ижтимоий муҳандислик усулларидан фойдаланиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, рақамли далилларни йиғиш ҳамда таҳлил қилиш, кибержиноятчиликка қарши кураш соҳасида мутахассислар тайёрлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

[gallery-23982]

Иштирокчилар ўз тажрибалари, халқаро ва маҳаллий амалиётдан келиб чиқиб, мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди. Биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олиниб, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқилди.  

 Таъкидлаш лозимки, халқаро конференция Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг халқаро экспертлар иштирокида профессионал мулоқотни ривожлантириш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ва қонунийлик ҳамда хавфсизлик соҳасидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган самарали ечимларни ишлаб чиқиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлари давомийлигини яна бир бор намоён этди.

 Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кибержиноятларни тергов қилишнинг ижобий тажрибаси