Жаҳонда ахборот-коммуникация технологияларидан, айниқса телеграм, инстаграм, ютуб ва бошқа шунга ўхшаш ижтимоий тармоқ ва платфорамалардан ёшу қари бирдек фойдаланиб келмоқда. Бироқ, интернетнинг фойдали томонлари билан бир қаторда жамиятимиз учун зарарли жиҳатлари ҳам йўқ эмас албатта.

Яъни, интернет орқали жиноят содир этилиши ва фуқароларга зарар етказиш ҳолатлари қайд этилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакатимизда 2020–2024 йилларда кибержиноятлар 68  баробарга ошган. Яъни, 2020 йилларда 18 турдаги жиноятлар учраган бўлса, бу кўрсаткич ҳозирга келиб 62 турдан ошди. Жиноят ҳолатлари 800 тадан 58 мингтага кўпайди. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда Президентимиз ташаббуси билан бу турдаги жиноятларни тезкор аниқлаш, давлат ва фуқаролар манфаатларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.   

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Ички ишлар вазирлиги тизимида мазкур йўналишда қарши курашувчи  фаолият йўлга қўйилди.  Бу борада қонунчилик такомиллашиб бормоқда. Президентимизнинг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичда давом эттириш учун ҳуқуқий асос бўлди. Бугун кибержиноятлардан асосий жабр кўраётган қатлам: аҳоли ва тадбиркорлардир. Баъзи бир фуқароларимизда  ахборот технологияларига оид билимлар етарли эмас. Қарорда айни шу масала инобатга олиниб, масъул давлат органлари, ташкилотлар, банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига кибержиноятларнинг олдини олишга ҳамда аҳолининг кибермаданиятини юксалтиришга қаратилган барча зарур чораларни кўриш бўйича вазифалар белгиланиб, қатъий жавобгарлик юклатилди.  

Шунингдек, банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг ўз кундалик фаолиятини ташкил этишда мижозларнинг манфаати ва молиявий хавфсизлиги устувор вазифа сифатида белгиланмоқда.  

Энг муҳими, банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари киберхавфсизлик талабларига амал қилмаганлиги  учун содир этилган кибержиноят оқибатидаги моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартиби жорий этилмоқда. Банк карталари билан боғлиқ талон-торожликларни барвақт олдини олиш ва уларни фош этиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ҳамда Узкард тўлов тизими ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида комплекс тарғибот тадбирлари ўтказилди.  

Рақамлаштиришнинг юқори суръатларда ривожланиши таъсирида жиноятлар шакллари ва уни содир этиш усуллари замонавийлашиб, ахборот технологиялари шахсга ва унинг мулкига тажовуз қилишга қаратилган ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, кибержиноятчиликка сабаб бўлаётир.

Шу сабабли ҳозирги вақтда бутун дунёда кибержиноятчиликка қарши курашишга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидаги энг устувор йўналишлардан бири сифатида қаралмоқда. Бундай жиноятларнинг асосий қисмини (98 фоизи) банк карталари билан боғлиқ.

Шунинг учун дастлаб Фарғона ва кейинги тадбирларни барча ҳудудларда ўтказиш режалаштирилди.   

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Meq5U4BydL4" title="Kiberjinoyatlardan himoyalanishning yangi tizimi yaratilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кибержиноятлардан ҳимояланишнинг янги тизими яратилмоқда(+видео)