Республикамиз бўйлаб бошланган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” фуқароларни огоҳликка ундаш, интернетдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

Наманган вилоятида ўтказилиши режалаштирилган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги - “Cyber-month” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда видеоселектор шаклида вилоятнинг барча шаҳар ва туман ҳокимликларидаги масъул ходимлар иштирок этди.

– Ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникаларни кўришимиз мумкин. Ушбу соҳа ривожлангани сари бундан ғаразли мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бормоқда, – дейди Республика ИИВ Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Муҳаммадбобур Содиқов. – Бугунги кунда барча ҳудудларда содир этилаётган жами жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ жиноятлар кескин ошиб бормоқда. Жумладан, Наманган вилоятида 2024 йилнинг беш ойи давомида кибермакондаги жиноятлар 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоизга ортиб кетган. Жиноятлар оқибатида жабрланувчиларга етказилган зарар миқдори ҳам 3,5 баробарга ўсган.  

Тадбирларда тиббиёт ва маҳалла тизимлари, ногиронлиги бўлган фуқаролар, журналист ҳамда блогерлар, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида аҳолини кибертаҳдидлардан огоҳлантиришга қаратилган турли совринли кўрик-танловлар ташкил этилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Киберхавфсизлик ойлиги бошланди